Намозда жамоат қиймати

00:00 11.02.2019 954

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу аср намозига жамоатдан кеч қолганликлари учун қиймати икки юз минг дирҳам бўлган ерни садақа қилиб юбориш билан ўзларини жазолаган эканлар.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо агар бир вақт намозни жамоат билан ўқий олмасалар, ўша кечани бедор ўтказар эканлар. Бир куни шом намозини сал кечиктирганликлари сабабли иккита қулни озод қилган эканлар. Ҳолбуки, ҳали намоз вақти чиқиб кетмаган эди.

Ибн Аби Робийъа бамдод намозининг икки ракат суннатини ўқий олмаганликлари учун бир қул озод қилган эканлар.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!