Илм

Намозда таҳоратсизлик боби (Енгил фиқҳ)

556

Кимнинг намозда таҳорати кетса, ундан чиқади. Агар у имом бўлса, ўрнига имом қўяди ва таҳорат олиб, келган жойидан давом эттиради. Қайта ўқиши афзалдир. Ёлғиз ўқиётган хоҳласа таҳорат қилган ерида охирига етказади, хоҳласа жойига қайтади. Иқтидо қилган эса жойига қайтади. Илло имоми намозини тугатган бўлса, ёки имом билан ўртасида тўсиқ бўлмаса, таҳорат жойида ўқийверади. Таҳоратим бузилди, деб масжиддан чиқса, сўнг бузилмаганини билса, уни қайтадан ўқийди. Агар масжиддан чиқмаган бўлса, қолганини ўқиб олади.

Агар жинни бўлиб қолса, ё ухлаб эҳтилом бўлиб қолса ёки ҳушидан кетиб қолса қайтадан ўқийди.

Агар имом қироатдан тутилиб қолса ва бошқани олдинга ўтқазса жоиздир. Агар намоз жоиз бўладиган миқдор қироат қилган бўлса, ўрнига одам ўтқазиш жоиз бўлмайди.

Агар таҳорат ташаҳҳуддан кейин кетиб қолса, таҳорат олиб салом беради. Агар бу ҳолатда таҳоратни қасддан кетказса ё гапирса ёки намозни бузадиган амал қилса намози охирига етган ҳисобланади.

Таяммум қилган одам намозда турганида сув кўриб қолса намози бузилади. Агар сувни ташаҳҳуд миқдори ўтиргандан кейин кўриб қолса, ё масҳ тортганнинг масҳ муддати тугаб қолса, ё маҳсисини енгил ҳаракат билан ечиб олса, ё оми одам сурани ўрганиб олса, яланғоч кийимли бўлиб қолса, имо-ишора билан ўқиётган рукуъ ва саждага қодир бўлиб қолса, ё бундан олдинги қазоси ёдига тушиб қолса, ё имомнинг таҳорати кетиб, ўрнига омини ўтқазган бўлса, ё бомдодда қуёш чиқиб қолса, ё жума ўқиётганида асрнинг вақти кириб қолса, ё жабирага масҳ қилганнинг жароҳати узилиб тушиб кетса ва ё истиҳозалига ўхшаш узр эгасининг узри тугаб қолса намози бузилади.  

Киши бир ракат ўқиган имомга иқтидо қилса ва имомнинг таҳорати кетиб қолиб, уни олдинга ўтқазса, бу жоиздир. Агар у олдинга ўтса, имом келган жойидан бошлайди. Саломга етиб келганда эса, имомга бошдан иқтидо қилганни олдинга ўтқазади ва у қавм билан салом беради. Агар ўша одам имомнинг намозини охирига етказиб, қаттиқ кулса ёки қасддан таҳоратини кетказса ёки гапирса ёхуд масжиддан чиқиб кетса унинг ва қавмнинг намози тўлиқ бузилади. Аммо биринчи имом намозини тугатган бўлса, намоз бузилмайди. Агар тугатмаган бўлса, фосид бўлади. Агар биринчи имомнинг таҳорати кетмаган бўлиб, ташаҳҳуд миқдори ўтиргандан сўнг қаттиқ кулса ёки қасддан таҳоратини кетказган бўлса, намозининг бошига етиб келмаганнинг намози бузилади. Аммо ўша ҳолда гапирса ё масжиддан чиқиб кетса, кечикиб иқтидо қилганнинг намози фосид бўлмайди.

Кимнинг таҳорати рукуъси ё саждасида кетса, таҳорат олиб давом эттираётганда таҳорати унда кетган рукнлар ҳисоб қилинмайди (яъни қайта ўқийди). Кимнинг сажда ёки рукуъдалигида, сажда вожиб экани ёдига тушса, рукуъсида эгилса ё саждасидан бош кўтарса, сажда қиладида, рукуъ ва саждасини қайта қилади.

Киши бир одамгагина имомлик қилиб, таҳорати кетганда масжиддан чиқса, ортида эргашган ният қилсин ё қилмасин, энди имомдир. Агар имомнинг ортида сабий ёки аёл кишигина бўлса, унинг намози бузилади.

"Енгил фиқҳ" китоби
Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эътикоф

395 13:55 30.08.2019

Ўзига вожиб қилиб олган рўзалар хусусида фасл (Енгил фиқҳ)

240 14:00 29.08.2019

Рўзадаги баъзи ҳукмлар (Енгил фиқҳ)

243 14:15 28.08.2019

Рўзада қазо ва каффоратни вожиб қиладиган ишлар боби (Енгил фиқҳ)

277 14:00 27.08.2019

Ҳилол кўриш ҳақида фасл (Енгил фиқҳ)

468 14:00 26.08.2019

Рўза китоби (Енгил фиқҳ)

259 14:00 24.08.2019
« Орқага