Янгиликлар

Намозга рухсат бермаган раҳбар жазога тортилди

10761

Финландия. Хельсинки Турар жой бошқармасига ишга кирмоқчи бўлган мусулмон кишининг иш вақтида намоз ўқишига рухсат берилмагани ва у ишга олинмагани камситиш сифатида баҳоланди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 2016 йилда бошқармага Хельсинки шаҳри ҳокимлиги тавсиясига кўра лойиҳа бошқарувчиси сифатида ишга кираётган мусулмон киши шартнома имзоланаётган пайт иш вақтида намоз ўқиш учун оддий кунлари беш дақиқача, жума куни эса бир соатча вақт керак бўлишини айтиб, рухсат сўраган. Аммо унинг илтимоси рад этилган, ўзи эса лавозимга тасдиқланган бўлишига қарамай, ишга олинмаган.

Судья даъвогарнинг ибодат эркинлигига тўсқинлик қилинган деган хулосага келди. Турар жой бошқармаси собиқ директори Сиско Маряманаа 40 кунлик қамоққа ҳукм қилинди, бу ҳукм 1800 евро жаримага ўзгартирилди.

“Ибодат эркинлиги доирасида иш жойларида қисқа муддатли ибодатларга рухсат берилиши ва бунинг учун маошдан ушлаб қолинмаслиги керак”, – дейилади суд қарорида.

Хельсинки шаҳри ҳокимлиги суддан олдин даъвогар билан келишиб олди ва унга товон пули сифатида 36 минг евро тўлайдиган бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тошкентда сув таъминоти соҳасида Финляндия технологиясини жорий этиш масаласи муҳокама этилди

471 13:20 20.05.2019

Финляндияда масжидга граната отган шахс қидириляпти

818 21:30 16.05.2019

Финландияда нега оммавий коррупция йўқлиги ва ҳеч қачон бўлмаслиги ҳақида 5 тушунтириш

2516 18:05 15.05.2019

Финляндияда Ислом дини бўйича ўқитувчилар етишмаяпти

831 12:30 01.08.2018
« Орқага