Намозларим қабул бўлаётгани қандай билсам бўлади?

17.07.2019 17:00 1109

Савол

Ассалому алайкум, устоз!

Бу мен ва мен кабилар учун жуда муҳим савол. Киши намоз ўқиса, уни қабул бўлаётгани қандай билса бўлади?


Жавоб

Ибодатни қабул бўлган ёки бўлмаганини фақат Аллоҳ билади. Шунинг учун мўмин одам доим хавотирда ва қўрқувда туриши керак. Шунча ибодат қилганман, дея ғурурланмаслиги лозим.

Тўғри, ибодатлардан ҳаловат топиш, тўғри йўлга тушиб олиш, унда бардавом бўлиш ва ибодатларга ғайрат қилиш каби ҳолатлар намознинг қабул бўлгани аломатлари ҳисобланади. Аллоҳ таолонинг: “Албатта намоз фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради”, (“Анкабут” сураси, 45-)оятини муфассирлар намознинг шу ёмон ишлардан қайтариши, унинг қабул бўлгани аломати дейишган. Аммо барибир булар умуман намознинг фойдаси ҳақидаги оят бўлиб, муайян намознинг қабул қилганини фақат Аллоҳ билади. Биз намозимизни ихлос ва хушуъ билан ўқишга буюрилганмиз.

Аллоҳ янада билувчироқ.

Мубашшир Аҳмад