Намозни бузадиган ва унда макруҳ бўлган амаллар боби 2-қисм

14:00 16.07.2019 569

Фасл

Намоз ўқувчи кийими ё бирор аъзосини ўйнаши макруҳдир. Тошларни сажда қилиш имкони бўладиган даражада бартараф қилади. Бундаям бир мартада текислаши мумкин. Бармоқларини қисирлатмайди, қўлни белга қўймайди ва атрофга ўгирилмайди. Агар бўйнини эгмаган ҳолда, кўз қири билан ўнгга ё чапга назар солса, макруҳ бўлмайди. Чўккаламайди (яъни тиззаларини чўзиб, думбаларини ерга қўймайди) ва тирсакларини саждада тўшамайди. Тили ва қўли билан саломга алик олмайди. Узр бўлсагина чордон қуриб ўтиради. Кийимини йиғиб олмайди, уни ташлаб олмайди, емайди ва ичмайди. Агар қасддан ё унутган ҳол ҳам еса ва ичса намози бузилади. Имомнинг ўрни масжидда бўлиб, ўзи меҳробда сажда қилса зарари йўқдир. Аммо меҳроб ичига кириб ўқиши макруҳдир. Имомнинг ўзи тепаликда ўқиши макруҳдир. Бунинг тескариси ҳам макруҳ. Гаплашиб ўтирган одамнинг орқасида намоз ўқишнинг зарари йўқдир. Олдида осилган Қуръон ёки қилич бўлганда намоз ўқишнинг ҳам зарари йўқ. Шунингдек тасвири бор гилам устида намоз ўқиса бўлади. Фақат тасвирлар устига сажда қилмайди. Бошининг тепаси шифтда, ё олд томонида ё тўғрисида тасвирлар ёки осилган суратлар бўлса макруҳдир. Агар тимсолларнинг боши кесилган бўлса, тимсол ҳисобланмайди. Агар сурат ерда ётган ёстиқ ёки тўшалган гиламда бўлса макруҳмасдир. Тасвири бор кийим кийиш макруҳдир. Жони йўқ нарсаларининг тимсоли макруҳмас. 

Илон ва чаённи намозда туриб ўлдиришнинг зарари йўқ. Намоз ичида туриб оят ва тасбеҳларнинг санаш макруҳдир.

Фасл

Халода қиблага олди томон билан ўтириш макруҳ бўлади. Масжид устида жимоъ, бавл қилиш ва хало сифатида ишлатиш ҳам макруҳдир. Масжиди бор уйнинг тепасида бавл қилишнинг зарари йўқ. Масжиднинг эшигини қулфлаш макруҳдир. Масжидга гипс, эман ва тилла суви билан нақш беришнинг зарари йўқ.

1-қисм.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!