Видео

Нaмозни қaсддaн тaрк этиш. «Гуноҳи кабиралар» кўрсатувининг 4-сони

928

Имом Шамсиддин аз-Заҳабийнинг «Кабоир» асари асосида «Гуноҳи кабиралар» кўрсатуви. Нaмозни қaсддaн тaрк этиш

Абдулҳамид Жуманов билан...

Aллоҳ таоло айтади:

«Эй мўминлар, мол-дунёларингиз ва бола-чақаларингиз сизларни Aллоҳнинг зикридан (яъни, Aллоҳга ибодат қилишдан) юз ўгиртириб қўймасин! Кимки шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўргувчи кимсалардир!» (Мунофиқун сураси, 9).

Муфассирлар айтганларки, оятдаги Aллоҳнинг зикридан мурод беш вақт намоздир. Кимки намозни вақтида ўқишдан тижоратдаги, олди-сотдидаги, кундалик ҳаётидаги мол-дунёси ёки фарзандлари сабабли машғул бўлиб қолса, у зиёнкорлардандир.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Банданинг қиёмат кунида биринчи ҳисоб-китоб қилинадиган нарсаси намоздир. Aгар (намози) дуруст бўлса, бошқа амаллари ҳам дуруст бўлади. Борди-ю, (намози) яроқсиз бўлса, қолган амаллари ҳам яроқсиз бўлади» (Табароний ривояти).

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага