Нақшбандия тариқати билан қандай боғланиш мумкин?

06:30 07.03.2018 2146

Мураббий тутиш

Савол: Мен фиқҳ ва эътиқодни имкон қадар ўрганганман. Аммо тасаввуф борасида  бундай фикр айтолмайман. Маърузаларингиздан бидъатлардан холий энг афзал тариқат - Нақшбандия тариқати эканини билдим. Мана шу тариқатга қандай боғланиш мумкин, менга ёрдам берсангиз?

Жавоб: Нафсни поклаш учун энг яхши йўл - Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ворид бўлган зикрларни доимий лозим тутиш ҳамда ҳар тонг, имкон қадар, Қуръон қироати билан машғул бўлишдир. Бу амалиёт сизни бирон шайхдан ўрганиш ёки унга байъат қилишдан беҳожат этади. Имом Нававийнинг “Ал-Азкор” китобларидан ўзингизга муносиб, қувватингиз ва имконингиз даражасидаги миқдорни танлаб олишингиз мумкин.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!