Таҳлил

НАСА тасдиқлади: Ой иккига бўлинган

34053

Нега америкаликлар Ойга парвоз қилди? Бу режани амалга ошириш учун жуда катта маблағ ва воситалар ишга солинди. Хўш, нега керак эди Ойга учиш? Машҳур олим, геология фанлари доктори Зағлул Нажжорнинг айтишича, америкаликлар бу миссия орқали Ойнинг иккига бўлинганини исботловчи далилларни топмоқчи бўлган.

Зағлул Нажжор 2004 йилдаги интервьюларидан бирида бир йилча олдин Кардифф университетида (Уэльс, Британия) ўқиган маърузаси ҳақида гапириб берди. Аудиторияда мусулмонлар ҳам, мусулмон бўлмаган тингловчилар ҳам жамланган эди. Ўшанда «Қуръонда келтирилган мўъжизаларнинг илмий исботлари» мавзусида жонли мулоқот бўлиб ўтди.

Иштирокчилардан бири, англиялик Довуд Мусо Пидкок шундай ҳикоя қилади:

«Исломни қабул қилгунга қадар кўплаб динларни ўрганганман. Кунлардан бирида мусулмон курсдошим менга Қуръон оятлари таржимасини совға қилди. Уйда келибоқ уни очиб кўрдим ва илк кўзим тушган сура «Қамар» бўлди. Унда қуйидаги оятни ўқидим: «Соат (қиёмат) яқинлашди ва Ой бўлинди». Ўйланиб қолдим: шундай бўлиши мумкинми? Наҳотки Ой иккига бўлинган ва яна қайта бирлашган бўлса? Қандай куч буни амалга оширишга қодир?

Шу оят сабаб ўқишни давом эттиришга бўлган иштиёқим сўнди. Қуръонни четга қўйиб, ўз ишларимга чалғидим. Аммо бир куни Аллоҳнинг инояти билан теливизор қаршисида ўтираркан, инглиз каналларидан биридаги кўрсатувда НАСАда ишлайдиган уч олим иштирокидаги баҳсга кўзим тушди.

Бошловчи НАСАни ерда шунча ижтимоий муаммолар, очлик балоси ҳал этилмай туриб, фазога парвозлар учун улкан маблағ ва воситаларни сафарбар этишда айблади. НАСА вакиллари эса фазо соҳасида технологиялар тиббиёт, саноат, қишлоқ хўжалиги каби кўплаб бошқа соҳаларда қўлланаётганини, фазога парвозлар юқори технологияларни ривожлантиришга ёрдам берганини айтди.

Шунда юз миллиард долларлаб маблағ тикилган, энг қиммат лойиҳалардан бири бўлмиш Ойга парвоз ҳақида ҳам сўз очилди. Телебошловчи НАСА вакилларига савол берди: «Наҳотки бир неча юз миллиард доллар бор-йўғи Америка байроғини Ойга ўрнатиб келиш учунгина сафрланган бўлса?!»

НАСА вакилларининг жавоби эса ҳайратланарли эди: «Йўқ, биз Ойни ички тарафдан ўрганишга муваффақ бўлдик ва жудаям қизиқ бир фактга дуч келдик: Ой қачонлардир иккига бўлинган ва қайта бирлашган. Биз Ойда бутун атрофи бўйлаб ёйилган, юзасида тубига томон ёйилган аномалияларни кузатдик. Геолог олимларнинг бизга айтишича, бундай ҳолат фақатгина Ой бўлиниб, сўнг бирлашсагина мумкин».

Бу сўзларни эшитиб ўтирган жойимдан йиқилаб тушай дедим. Наҳотки Муҳаммад (с.а.в) томонларидан 1400 йил муқаддам амалга оширилган мўъжизани бугун америкаликлар ўрганяпти ва буни тасдиқлаш учун миллиардлаб доллар сарфланяпти? Ҳақ дини шудир, дедим. Шундай қилиб, Исломни қабул қилдим.

Ҳадис китобларида ёзилишича, ҳижратдан беш йил олдин маккалик мушриклар Муҳаммад Мустафо (с.а.в)дан ўзларининг пайғамбар эканликларини исботлаш учун мўъжиза кўрсатишларини талаб қилади. Улардан қандай мўъжиза кўришни исташлари сўралганида, Пайғамбаримиздан Ойни иккига бўлишларини айтишади, шу тариқа гўё У зотнинг кучсиз эканликларини кўрсатмоқчи бўлишади.

Аввалги пайғамбарларнинг мўъжизалари ерда содир бўлган эди. Фақатгина Муҳаммад алайҳиссалом ердан ташқарида мўъжиза кўрсатишга муяссар бўлдилар.

У зот Аллоҳ таолога илтижо қилдилар, Аллоҳ эса Муҳаммад алайҳиссаломга бармоқлари билан Ойни кўрсатишни буюрди. Ой ўртасидан иккига ажралди ва бир неча соатдан кейин қайта бирлашди.

Мазкур воқеадан сўнг имон келтиришни истаганлар келтирди, келтиришни истамаганлар келтирмади. Бу ҳақда Қуръонда шундай дейилган:

Соат(қиёмат) яқинлашди ва ой бўлинди. Агар бир оят (мўъжиза)ни кўрсалар, юз ўгирарлар ва: «Бу – ўткинчи сеҳр», дерлар. Ва ёлғонга чиқардилар ҳамда ҳавойи нафсларига эргашдилар. Ҳолбуки, ҳар бир иш ўз ўрнини топувчидир” (“Қамар” сураси, 1-3-оятлар).

Зағлул Нажжор – мисрлик машҳур олим, геолог, кўплаб китоблар муаллифи. У докторлик диссертациясини Буюк Британиядаги Уэльс университетида ҳимоя қилган. Ислом фанлар академияси (1988), Миср геологлар жамияти ва Америка нефть геологлари уюшмасининг аъзоси.

Довуд Мусо Пидкок 1942 йилда Англиянинг Шеффилд шаҳрида туғилган ва шу ерда оиласи билан истиқомат қилади. 1975 йилда Исломни қабул қилган. У Британиядаги Ислом партиясининг таъсисчидир.

Манба: islam.kz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кийимга қараб Пайғамбаримизни бошқалардан ажрата олмасдилар...

531 10:00 07.12.2019

Расулуллоҳ шундай эдилар...

847 07:03 09.11.2019

Гўзал турмушдан гўзал намуна

1026 22:00 08.11.2019

Усмонли султонининг Пайғамбаримизга ёзган мактублари

2009 12:00 04.11.2019

Аёллар Расулуллоҳнинг раҳматларига гувоҳлик беради

1178 11:00 02.11.2019
« Орқага