Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Насияга олинган машина пулини тўлай олмаса, эгаси бошқага сотиши мумкинми?

4211

CАВОЛ: 

Бир киши машинасини насияга (вариантга) сотса ва олган одам пулни тўлолмаётган бўлса, (ҳали муддат келмаган лекин) машинани бошқага соиб юбориши мумкинми? Берилган пулларни қайтармасдан бу пул бермаган ойларинг учун ижара пули, менга ҳалол деб айтиши-чи? 

ЖАВОБ: 

Асл қоидага кўра сотилган (нақдга ёки насияга, бўлиб тўлашга сотилган бўлса ҳам) товарлар сотиб олувчининг мулкига айланади ва уни бошқа одам (ҳатто собиқ эгаси ҳам) сота олмайди. Қолаверса, савдо вақтида келишилган муддат келмагунича пулни, харидорнинг розилигисиз товарни талаб қилишга ҳаққи йўқ. Демак, машина сотган одам ҳам муддат келгунича кутиши, муддат келганида ҳам харидор пулни тўламаса уни розилиги билан машинани сотиб қарзи миқдорича олиб қолган қисмини қайтариб бериши керак бўлади. Чунки сотувчи машинани насияга сотгани сабабли нақдга сотиладиган нархидан бир мунча қимматроққа сотган бўлади. Шундай экан муддатни кутиши керак эди. 

Саволдаги ҳолатда эса машинани сотган киши албатта биринчи харидор билан ҳисоблашиб, унинг қарзи миқдорича олиб қолганини қайтариб бериши керак. У кишининг "бепул шунча вақт фойдаландинг, шу ойлар учун пулинг менга ҳалол" деган даъвоси мутлақо нотўғри. Юқорида айтганимиздек сотилган нарсалар олган одамни мулки ҳисобланади ва ундан ижара пули олишга сотувчининг ҳаққи йўқ. Тезда бировни ҳаққини бериши ва айтган гаплари учун тавба қилиши зарур. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ИИВ огоҳликка чақирмоқда

553 18:03 02.06.2023

Замзам қудуғи тарихи

468 16:40 02.06.2023

Алоқа компанияларининг махсус ўйинлари ҳалолми?

531 11:15 02.06.2023

Путин ва Зеленский Туркияга боради

1299 10:01 02.06.2023

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

2566 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

1513 15:50 01.06.2023
« Орқага