Наср

Насроний атиргули (9-қисм)

2748

Ақидапараст жоҳилларни яхши биламан, улар дунёмни зулматга айлантирди. Улардан нур чиқмаслигига ҳам кўникдим. Мени хурсанд қиладиган инсон Вера эди. Унинг гаплашиш услубини ўрганиб олдим. У билан суҳбатлашиш менга ёқарди. Қайнонасидан кўп жафолар кўрганини тез-тез эсларди. Бир куни ундан қайнонаси нималар қилганини сўрадим. Болаларининг ёнида гапиролмаслигини кўзлари билан имо қилиб тушунтирди. Болалари бувисини ёмон кўрмаслиги учун унинг ёмон хусусиятларини набираларининг ёнида тилга ололмасди.

– Бу гуноҳ бўлади, – дерди.

Уларникида ўтирган куним шунчаки гап орасида Тарканга гапирдим:

– Таркан, нега ҳамма нарсада биринчилардан бўлгинг келади? Бироз оддийликка интилсанг бўлмайдими? 

Вера қўшилди гапга:

– Ҳозирги ёшлар нима қилишини билмайди. Булар одамдай юришни билмайди, мен ҳам унча аралашмайман ишларига.

Таркан саволимга шундай жавоб қайтарди:

– Нима қилай, Жамила? Ҳозир қизлар шунақа юрадиган йигитларни ёқтиради. Ҳаммасини улар учун қиламан, улар ҳам мен учун қилишади. Менимча, сен ҳам шу футболкани бугун мен учун кийдинг. Чунки бу футболка сенга жуда ҳам ярашади. Гапларим тўғрими?

Жавобидан хушланмадим. Мени камситганини ўйлаб, хафа бўлдим. Ҳа, дали-ғулилигим бор, лекин ҳатто Германияда ҳам бунақа пичинг-кесатиқли гапирмасдим. Шунинг учун бироз кескинроқ жавоб бердим:

– Биз сен билан опа-укамиз, Таркан!

Жилмайиб узр сўради:

– Ҳазиллашдим. Бошқа такрорланмайди, мендан хафа бўлма.

Лайло ҳам гапга аралашди:

– Оббо, Жамила, сен ҳам гапга тушунмагандай кичик ҳазилга хафа бўлмагин. Коинот асрида яшаяпмиз, коинот! Бу асрда ҳазилга хафа бўлиш мумкинми?

– Коинот асрида бемаъни ҳазиллашиш керакми? Мен бу асрда миямиз яхши ишлаши керак деб ўйлар эканман.

– Сен ўзгаришлар шиддати ҳар жабҳада акс этишини биласанми? Ҳар куни замон ўзгаряпти.

– Яхши-да, ўзгараверсин, яқин кунларда инсоният асрига ҳам етамиз.

Таркан яна ҳазили билан жавоб қилди:

– Шу илм асри, коинот асри деганларининг нималигини мен ҳалиям яхши тушунганим йўқ.

Верага бу гап-сўзлар ёқмади:

– Таркан, бўлди! Дунёни ҳеч билмадинг, билмадинг. Маданият деганда поча кесишни тушунасан.

Таркан менинг ёнимда гап эшитишни хоҳламасди. Буни билардим, лекин ўзимни билмаганга олардим. Ичимдаги яширин инсон бу муҳитдан бўғиларди. Лекин бу муҳитнинг ҳавоси ва бўғознинг тўлқинлари орасида бу зерикишдан халос бўлардим. 

Бироз куй-қўшиқ, ўйин-кулгидан кейин уйимизга келдим.

Ўша ёшларда ҳам ўйлардим, ҳозиргача ҳаётим ранг-баранг ўтди, лекин ҳалиям ҳаётим рангини тополмай бўшлиқда муаллақ кезардим. Ҳашаматли ҳаёт истардим, пулни сувдай сарфлардим. Ҳар доим кибор эдим. Авваллари киборлик нималигини унчалик тушунмасдим, энди билиб олдим. Бундоқ олганда, киборлардан бўлиш унчалик қийин эмас экан. Қимматбаҳо ва хорижий брендлардан фойдаланиш ва очилганинг сари очилиш. Хорижий бренд масаласи жуда ҳам муҳим. Ишлатиладиган нарсаларинг турк ёки араб маҳсулоти бўлмасин, бошқа қаерники бўлса бўлсин. Диний ақидаларга риоя қилма, Аллоҳнинг буйруқларидан ҳеч бирини бажарма, бир итинг бўлсин, уни машинангда сайр қилдир ёки қўлингга олиб кўчаларда айланиб юр. Баъзан ҳашамдор жойларда кўнгилхушлик қилганинг суратлари газета саҳифаларида кўриниб турсин. Ана шу киборлик. Бунинг устига таъзия маросимлароида қиммат мавлудхонларни таклиф қилсанг, динига амал қиладиган кибор деб таниласан.

Ҳа, ҳаммаси шунчалик осон ва арзон экан. Лекин буларни тушуниш мен учун ҳеч арзонга тушмади. Аслида буларни биладиган фақат мен эмасдим, лекин мени фақат мен билардим. Киборлик аслида бахтиёрлик эмасди. Иккиси бир-биридан фарқли нарсалар эди. Киборларнинг орзу-умидлари йўқ эди деб ўйлайман. Нимани ҳам орзу қилсин боёқишлар, нимани истаса, эриша олишади.

Давоми бор...

Амина Шенликўғлу

Таржимон:  Умида Адизова

1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Fийбатдан топилган ҳикмат

688 10:00 12.12.2019

Этикдўз боланинг танбиҳи

1448 09:05 11.12.2019

Чингиз афандига мактублар (10-қисм)

301 21:00 10.12.2019

Чингиз афандига мактублар (9-қисм)

532 21:00 07.12.2019

Поездда бўлган ибратли воқеа

2614 09:00 07.12.2019

Чингиз афандига мактублар (8-қисм)

418 21:00 06.12.2019
« Орқага