Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Насрония ўғлини Ислом марказига олиб келди

4917

Франциялик аёл 14 ёшли ўғлининг Ислом динига киришини хоҳлаб, қўлидан етаклаганча Исломий марказга олиб келди. Марказга етиб келишгач, бола Марказ имомининг олдига кирди ва унга "Онам сиздан менинг Исломга киришимга ёрдам беришингизни илтимос қиляптилар" деди. 

Имом боладан "Сен ўзинг Исломга киришни истайсанми?" деб сўради. 

Бола "Мен бу ҳақида ўйламагандим. Лекин онам Исломга киришимни хоҳлаяптилар" деб жавоб берди. 

Имом боланинг жавобидан ҳайрон бўлди ва ундан "Онанг мусулмонми?" деб сўради. 

Бола "Йўқ, менинг Исломга киришимни нима учун хоҳлаётганларини ҳам билмайман" деб жавоб берди. 

Имом ундан "Онанг ўзи қаерда?" деб сўради. 

Бола "Масжид ташқарисида турибдилар, бирга келганлар" деб жавоб берди. 

Имом болага "Бориб, онангни чақириб кел, у билан гаплашай" деди. 

Бола ташқарига чиқиб, онаси билан бирга қайтиб кирди. 

Имом аёлдан "Ўғлингиздан эшитганларим ростми? Унинг айтишича, сиз мусулмон бўлмаганингиз ҳолда унинг Исломга киришини хоҳлаётган экансиз?" деб сўради. 

Аёл "Ҳа, рост" деб жавоб берди. 

Имом аёлнинг жавобидан ҳайрон бўлиб, "Нима учун?" деб сўради. 

Аёл шундай деб жавоб берди "Мен Париждаги кўп қаватли уйлардан бирида тураман. Рўпарамда бир мусулмон аёл яшайди. Унинг университетда ўқийдиган икки ўғли бор. Ҳар куни эрталаб ва кечки пайт ўша йигитларни кўраман. Улар ҳар сафар уйдан чиқаётганларида ва уйга қайтганларида, оналарининг бошидан ва қўлидан ўпадилар. Оналарига, худди у аёл давлат раҳбаридек, юксак ҳурмат билан муомала қиладилар. Шунинг учун ўғлимнинг Ислом динига киришини хоҳладим. Токи қариганимда, у мени қариялар уйига олиб бориб ташламасин ва менга у қолиб,  давлат эътибор бермасин. Балки, мусулмон киши онасига қандай муомала қилса, у ҳам менга шундай муомала қилсин"

Динимизда буюрилган амаллардан бири — ота-онага яхшилик қилишдир. Йигитларнинг бунга амал қилиб, онасига кўрсатган ҳурмати қўшни аёлнинг ўз ўғлининг Исломга киришини хоҳлашига ва хоҳишни амалга ошириш учун Исломий марказга боришига сабаб бўлди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар ғазоти куни Али розияллоҳу анҳуга: «Уларнинг майдонига шошилмай тушиб, уларни Ислом динига даъват қил, Аллоҳнинг ҳақларини уларга тушунтир. Бас, Аллоҳ номига қасамки, Аллоҳ таоло сен сабабли бир кишини ҳидоят қилиши сен учун водий тўла қизил туядан ҳам яхшироқдир», дедилар.

Динимиз Ислом нақадар гўзал! 

Биродарлар! Ислом динимизга шундай амал қилайликки, юриш-туришимиз, хулқу одобимиз, муомаламизнинг ўзи Исломга даъват бўлсин!

Бизни мусулмон қилиб яратган, Ўзига сажда қиладиган бандаларидан қилиб қўйган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин! 

Роббимиз барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин! 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жаҳрий зикр қилишликдаги одоблар

66 15:16 06.03.2021

"Фотиҳа"нинг муҳим бир ояти

156 15:01 06.03.2021

Сенегал: мухолифатчининг ҳибсга олиниши ортидан тўполонлар (фото)

85 14:30 06.03.2021

Маҳр борасида қай даражада маълумотга эгамиз?

177 14:05 06.03.2021

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Мьянма бўйича бир тўхтамга келолмади

125 13:30 06.03.2021

Ҳазрат Навоий ва тасаввуф

106 12:30 06.03.2021
« Орқага