Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

НАТО котиби Украинанинг ташкилотга киришини рад этмади

1638

Президент Владимир Зеленский Владимир Путиннинг Украинанинг шарқий вилоятлари аннекcия қилинишини эълон қилганидан сўнг телемурожаатида Киев НАТОга тезлаштирилган асосда аъзо бўлиш учун ариза бераётганини айтди.

«Де-факто, биз аллақачон НАТОга йўлни босиб ўтдик, де-факто, биз аллақачон альянс стандартларига мувофиқлигимизни исботладик.

Де-факто бугун Украина буни де-юре қилиш учун мурожаат қилмоқда. Тезкор тарзда», деди Зеленский Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг жума куни бўлиб ўтган йиғилиши якунлари бўйича нутқида. Шундан сўнг давлат раҳбари аризани имзолади.

Брюсселда сўзлаган НАТО Бош котиби Киевнинг ҳаракатлари маъқулланиши ва альянс Зеленский ҳукумати ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда давом этишини тушунтирди. Журналистнинг Украина президентининг мамлакатни НАТОга тезроқ қабул қилиш ҳақидаги илтимоси ҳақидаги саволига Столтенберг бир давлатнинг альянсга кириши учун НАТОнинг барча аъзоларининг розилиги зарурлигини эслатган.

Россия раҳбариятининг ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли ҳақидаги риторикасига муносабат билдирар экан, альянс раҳбари яна бир бор НАТОнинг барча аъзолари Украинага Россия агрессиясига қаршилик кўрсатиш учун ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади. Столтенберг шунингдек, Украинанинг босиб олинган ва аннексия қилинган ҳудудларни қайтаришга сўзсиз ҳуқуқини тан олди.

Айни пайтда, Украинанинг тезлаштирилган асосда НАТОга қўшилиш ташаббуси Канада ҳукумати томонидан аллақачон қўллаб-қувватланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

405 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

183 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

278 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1209 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

243 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

778 17:35 28.11.2022
« Орқага