Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

НАТО раҳбари Афғонистондаги вазият учун собиқ ҳукуматни айблади

2282

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Афғонистонда «Толибон» ҳаракатининг ютуғига мамлакатнинг аввалги ҳукумати айбдор эканлигини айтди.

«Афғон раҳбариятининг лаёқатсизлиги бугун биз кузатаётган фожиага олиб келди», – деди Столтенберг Афғонистон бўйича сешанба куни Брюсселда ўтказилган йиғилишда. Унинг таъкидлашича, Афғонистон раҳбарияти «Толибон»га қаршилик кўрсата олмади ва низони музокаралар орқали ҳал қилолмади.

Шунингдек, Столтенберг НАТО Афғонистонда қолган ходимлари ва маҳаллий ходимлар хавфсизлигини таъминлаш устида иш олиб бораётганини маълум қилди. НАТО раҳбари Афғонистондаги ҳодисалардан сабоқ олиш кераклигини ҳам айтиб ўтди. Унинг назарида асосий масала неча йиллардан бери Ғарб томонидан қўллаб-қувватлаб келинган афғон кучларининг толибларга қатъийроқ қаршилик кўрсата олмагани билан боғлиқ.

«НАТО кучларини олиб чиқиш ҳақидаги қарор толибларнинг ҳокимиятни эгаллаб олиши эҳтимоли эътиборга олинган ҳолда қабул қилинган. Лекин уларнинг бунчалик тез уддасидан чиқиши кутилмаган ҳолат бўлди», – деди у. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Литва президенти альянс саммитида Украинанинг НАТОга аъзолиги масаласи кўриб чиқилишини эълон қилди

1876 17:55 12.05.2023

НАТО Исроил-Фаластин муаммосига ечим бериши мумкинми?

1261 11:35 18.04.2023

Россиянинг НАТОга жавоби қандай бўлади?

1443 20:10 11.04.2023

Бугун Финляндия НАТО аъзосига айланди

949 11:20 04.04.2023

Туркия Финляндиянинг НАТОга қўшилиши тўғрисидаги Протоколни маъқуллади

720 13:56 31.03.2023

Медведевнинг иддаоси: “Ғарб Россияни беқарорлаштириб, қисмларга бўлиб ташламоқчи”

1388 19:35 23.03.2023
« Орқага