НАТОнинг Афғонистондаги амалиёти иттифоқнинг устувор йўналишларидан биридир

17:35 14.02.2019 177

НАТОнинг Афғонистондаги асосий устувор вазифаси иттифоқ амалиёти бўлиб қолмоқда. Бу ҳақида НАТОнинг бош котиби Йенс Столтенберг томонидан иттифоқ мамлакатларининг мудофаа вазирлари йиғилиши иккинчи кунининг очилишида айтиб ўтди.

«Афғонистондаги амалиётимиз иттифоқнинг устувор йўналишларидан бирилигича қолмоқда. Биз Афғонистон армиясини ўқитиш ва молиялаштиришни қўллаб-қувватлашни давом эттирмоқдамиз»

Учрашувда НАТОнинг Афғонистондаги фаолияти ҳамда Косово ва Ироқдаги иттифоқнинг амалиёти ҳам муҳокама қилинади.
Таъкидлаш жоизки, Афғонистонда 16 мингдан зиёд НАТО қўшинлари бор.
 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!