НАТОнинг яна бир аъзоси Афғонистондан чиқиб кетмоқчи

20:40 30.01.2019 500

Италия мудофаа вазири Элизабетта Трента Афғонистондаги италян ҳарбийлари олиб чиқилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.

“Биз у ерда 17 йилдан бери бормиз, 54 кишини йўқотдик, 7 миллиард евро сарфладик, ҳиссамиз сезиларли бўлди. Бироқ ҳозир вазият ўзгаряпти, томонлар келишиб оляпти”, – деди вазир Corriere della Sera газетасига берган интервьюда.

Трента Афғонистондан италян ҳарбийларининг олиб чиқилиши ҳақидаги якуний қарор иттифоқдошлар билан бамаслаҳат қабул қилинишини айтди.

Ҳозир Афғонистонда италиялик 900 ҳарбий бор, уларнинг ортга қайтиш эҳтимоли ҳақида Италия нашрлари аввал ҳам ёзган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!