Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Назарбоев энди расман раис эмас

693

Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси Нурсултон Назарбоевнинг Хавфсизлик кенгаши ва Халқ ассамблеясига умрбод раислигини бекор қилувчи тузатишларни маъқуллади. Бу ҳақда депутат Қанат Нуров чоршанба куни ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

«Давлат раҳбарининг парламентдаги сўнгги нутқи моҳиятан инқилобий бўлди, халқ енгил нафас олди. Энди парламент ва ҳукумат унинг барча кўрсатмаларини тўлиқ, зудлик билан ва аниқ амалга ошириши керак. Аввало, биринчи президентнинг Қозоғистон халқи ассамблеяси ва Хавфсизлик кенгашига умрбод раислигидан воз кечиш керак эди, бу ҳақда унинг ўзи аллақачон эълон қилган ва бу бугун биз томонимиздан бажарилди. Мен парламентнинг ушбу тарихий қарорини қабул қилишда иштирок этдим», – деди депутат.

Унга билдиришича, тегишли тузатишлар аллақачон Сенатга тасдиқлаш учун юборилган.

Амалдаги президент Қосим-Жомарт Тоқаев 5 январь куни, мамлакатдаги тартибсизликлар авжига чиққан пайтда ўзини Хавфсизлик кенгаши раҳбари деб эълон қилди ва шу тариқа Нурсултон Назарбоевнинг ўрнини эгаллади. 

Бу Элбошининг охирги расмий лавозими эди. Ўтган йилнинг ноябрида у “Нур Отан” партияси раисилиги Тоқаевга топширди (у 28 январдаги қурултойда партия раиси этиб расман сайланиши кутилмоқда). Ундан олдинроқ, баҳорда Қозоғистон халқи ассамблеяси раҳбари лавозимини амалдаги президентга топширган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистон халқи ислоҳотлар йўлини танлади, аммо ваъдалар бажариладими?

433 19:15 13.06.2022

Назарбоев яқинларининг ҳибсга олиниши ҳақида гапирди

5659 09:55 01.06.2022

Дариға Назарбоеванинг депутатлик ваколати тугатилди

436 11:33 02.03.2022

Назарбоевнинг қизи депутатликдан кетди

625 13:50 25.02.2022

Назарбоевлар оиласининг Германияда қанча бойлиги бор?

1308 11:35 12.02.2022

Қозоғистон: муҳим масалаларда Назарбоев билан келишишга ҳожат қолмади

1039 14:30 02.02.2022
« Орқага