Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Назарбоев халқдан кечирим сўради

11301

Нурсултон Назарбоевнинг бўлажак «Портрет учун чизгилар. Ҳақиқатлар» фильм-интервьюсининг янги тизерида Қозоғистоннинг собиқ раҳбари ўз хатоларидан пушаймон бўлган. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Айдос Укибай твиттерда маълум қилган.

Укибайга кўра, Қозоғистоннинг биринчи президенти халқдан кечирим сўраган. «Энди мен ҳеч қачон айтмаган нарсани айтаман. Бу сиз учун сенсация бўлади. Мени кечиришсин. Менга қийин. Қўрқмайдиган одам йўқ”, деган Назарбоев бошидан кечирган қийинчиликлари ҳақида.

Собиқ президент Қозоғистонда коррупцияда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган банкир Мухтор Аблязовнинг қочиши, Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокимлигига ҳужум уюштириб тўнтариш қилиш ва “рус ерлари” давлатини тузмоқчи бўлган айирмачиларни эслаган.

Бундан ташқари, Назарбоев инқилоб пайтида Асқар Акаев ва Қурманбек Бакиевни самолётларда Қирғизистондан қандай олиб чиқиб кетишгани ҳақида ҳикоя қилган.

Аввалроқ Нурсултон Назарбоев ўзига ҳайкал ўрнатишдан бош тортган. Унинг яқинлари, амалдорлар, мамлакатда унинг номи билан аталган кўплаб иншоотлар, жумладан аэропортлар, мактаблар ва боғлар борлигига қарамай, собиқ президент “бундай совғалар”ни умуман ёқтирмайди", деб айтишади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нур-Султонда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

83 13:59 06.12.2021

“Толибон” ташқарига олиб кетилган ҳарбий самолёт ва вертолётларни қайтаришни бошлади

266 13:36 06.12.2021

Қурол савдоси: Россия қуролларига харидор камаймоқда

454 12:36 06.12.2021

Россияда қолиб кетган ҳамюртларимиз учун махсус поезд қатновлари амалга оширилади

138 12:08 06.12.2021

“Спутник” билан эмланганлар Саудия Арабистонига кира олади

255 11:30 06.12.2021

Хитой раҳбари динларни хитойлаштиришга чақирди

1542 10:03 06.12.2021
« Орқага