Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Назарбоев Қозоғистон нима учун Қримни Россияники деб тан олмаганини изоҳлади

1752

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев нима учун республика 2014 йилда Қримни Россия ҳудуди деб тан олмаганини айтди.

«Қримда Россия билан бирлашиш бўйича референдум бўлиб ўтди. Биз Қримни Россия деб тан олмадик, чунки у ҳолда Жанубий Осетия, Абхазия, Косовони ҳам тан олишимизга тўғри келар эди, Косово ҳам биздан уларни тан олишни сўрайди», - деган у шанба куни намойиш этилган «Қозоқ. Олтин одам тарихи» фильмида америкалик режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида.

Шу билан бирга, Назарбоев Қозоғистон Украина томонини ҳам қўллаб-қувватламаганини эслатди. «Буларнинг барчаси Киевда юз берган давлат тўнтариши туфайли бўлди. Мен Украинани яхши кўраман, у ерда ўқиганман ва нима бўлаётганидан хавотирдаман», - деган Қозоғистоннинг биринчи президенти.

Эслатма: Қрим расман фақат 8 та давлат томонидан Россия ҳудуди сифатида тан олинган. Булар, Никарагуа, Венесуэла, Афғонистон, Сурия, Куба, Шимолий Корея, Судан ва Фаластин давлатларидир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Британия Киевдаги элчихонасидан дипломатларни олиб чиқишни бошлади

346 16:21 24.01.2022

Вашингтон Россияга зудлик билан санкция қўллаш фикрини маъқулламади

449 10:05 24.01.2022

БМТ раҳбари дунёда ядровий каллаклар сони кўпайиб бораётганидан хавотирда

357 16:03 22.01.2022

«Афғонистоннинг йигирма йиллик истилоси худосиз сиёсат натижаси эди» – Иброҳим Раисий

1240 17:13 21.01.2022

5G тармоғи: авиакомпаниялар эҳтимолий хавфдан огоҳлантирилди 

888 12:35 21.01.2022

Эрон президенти НАТОнинг Марказий Осиёга кириш масаласини баҳолади

1257 13:15 20.01.2022
« Орқага