Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Назарбоев Тоқаев билан «қаттиқ музокаралар» олиб бормоқда - The Guardian

2571

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат пойтахти Нур-Султонда, деб ёзади The Guardian манбаларига таяниб.

Мамлакатда «яхши алоқаларга эга» бир собиқ амалдорнинг сўзларига кўра, Назарбоев Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан «активлар, тоғ-кон ва даромадларни» қайта тақсимлаш бўйича «қаттиқ музокаралар» олиб бормоқда.

Назарбоевнинг собиқ маслаҳатчиси Ермухамет Ертисбаевга кўра, собиқ президент Қозоғистонда. Ертисбаевнинг сўзларига кўра, музокаралар давом этмоқда, бироқ «Назарбоев даври тугагани аниқ».

Нашрнинг яна бир манбаси Назарбоев Хитойда бўлиши мумкинлигини иддао қилмоқда. Бироқ Пекин бу хабарларни аллақачон рад этган.

«Бу мутлақо ёлғон маълумот. Биз Қозоғистон собиқ президентининг матбуот котиби Назарбоев айни дамда мамлакат пойтахти Нур-Султонда эканини маълум қилганига эътибор қаратдик», — дейилади Хитой ТИВ хабарида.

Аввалроқ собиқ президент матбуот хизмати у Нур-Султонда экани ҳақида хабар бериб, барчани давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев атрофида тўпланишга, қийинчиликларни енгиб ўтишга ва мамлакат яхлитлигини таъминлашга чақирган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Туркия географик ва стратегик жиҳатдан муҳим давлат” – НАТО Бош котиби

269 23:45 25.05.2022

Мевлут Чавушўғли ва Маҳмуд Аббос Фаластин масаласини муҳокама қилди

181 23:25 25.05.2022

Саудия Арабистони: “Исроил Фаластин муаммосини ҳал қилиши керак!”

310 22:50 25.05.2022

АҚШ ва Хитой тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка киришмаслиги керак – Генри Киссинжер

254 22:30 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

115 21:50 25.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: қалтис ҳаракат

377 21:10 25.05.2022
« Орқага