Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Назарбоев ягона Туркистон республикаси тузилишига бўлган таклиф ҳақида гапирди

4059

Оливер Стоуннинг «QAZAQ: Олтин одам қиссаси» лойиҳасининг иккинчи сериясида Нурсултон Назарбоев унга Ўзбекистон ва Туркманистон билан ягона Туркистон Республикасини яратиш таклифи бўлгани ҳақида гапириб берган.

Бу таклиф 1991 йил 16 декабрда Марказий Осиё мамлакатлари саммитида билдирилган эди.

«Бу ерга (Москвадан Қозоғистонга) келганимда, Ўзбекистон, Туркманистон – ҳамма мендан нима қилишимиз кераклигини сўрай бошлади. Биз Туркманистонда, Ашхободда йиғилишга қарор қилдик. Туркманистоннинг марҳум президенти Сапармурод Ниёзов Туркистон Республикасини яратиб бирлашишни таклиф қилди. Бу хавфли эди. Бу славян республикалари билан қарама-қаршилик келтириб чиқарар эди. Славянлар ва славян бўлмаганлар ўртасида бўлиниш пайдо бўларди», деган Назарбоев.

Унинг тушунтиришича, бу турли таклифлардан бири бўлган, холос.

«Ўзбекистон Президенти ва мен бундай ғояга қарши чиқдик. Нега айнан Россия, Украина ва Белоруссия Совет Иттифоқи тарқаб кетганини эълон қилди? Чунки 1920 йилда Социалистик Республикалар Иттифоқи тузилганида бу учала республика биринчи бўлиб имзо чеккан эди. «Биз Ашхободда ўтирганимизда, Ельцин бир неча бор қўнғироқ қилиб, бошқаларни Беловеж келишувларига қўшилишга кўндиришимни сўради», — дейди Қозоғистоннинг биринчи президенти.

Унинг сўзларига кўра, муҳокама икки кун давом этган.

«Бўлган воқеадан сўнг биз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига тенг ҳуқуқли аъзолар сифатида киришимиз кераклигини айтиб, биз Россия, Украина ва Белоруссия раҳбарларига бу ерга келишни таклиф қилдик.Беловеж келишуви 1991 йил 8 декабрда ўтган бўлса, 21 декабрда Олмаотада МДҲни ташкил этиш тўғрисидаги шартномани имзолаган эдик», деган Назарбоев.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

875 19:00 24.01.2022

Назарбоев очган жамғарманинг фаолиятидан Тоқаев норози бўлди

754 15:05 22.01.2022

Қирғизистон Қозоғистонда майиб қилинган фуқароси учун товон талаб қиляпти

847 09:23 22.01.2022

Тоқаев: «Қозоғистондаги воқеалар ижтимоий адолатсизлик оқибатидир»

436 17:01 21.01.2022

Европарламент Қозоғистондаги воқеалар юзасидан халқаро текширув ўтказишни талаб қиляпти

552 15:45 21.01.2022

Олмаотадаги тартибсизликлар вақтида қурол тарқатганлар қўлга олинди

1824 09:58 21.01.2022
« Орқага