Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нега 50 даража иссиқ бўлишига қарамай Масжидул Ҳаром ҳовлиси қизиб кетмайди?

11176

Маккадаги Масжидул Ҳаромни зиёрат қилган ҳар бир киши, тўғридан-тўғри қуёш нури тушиши ва ҳарорат Цельсий бўйича 50 даражагача қизишига қарамай, ернинг совуқлигига қойил қолади, бунинг сири нимада?

Саудия Арабистони оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўнлаб йиллар давомида Маккадаги Масжидул Ҳаром учун ёруғлик ва иссиқликни акс эттириш учун ишлатиладиган машҳур юнон Тассос мармарини импорт қилади, бошқа ҳеч қандай гранит ва мармар бундай хусусиятга эга эмас.

Тассос мармарлари камдан-кам учрайди ва Греция тоғларидан биридан келтирилади, бу эса Байтуллоҳ полини совуқ ҳолда тутиб туради.

Мармар Грециянинг шимолида жойлашган Тассос оролида қазиб олинади ва унинг майдони 380 квадрат метрдан ошмайди.

Мармарнинг қалинлиги 5 сантиметрга етади; у ўзининг кристалли оқ ранги билан ажралиб туриши билан бирга, энг соф ва энг қаттиқ табиий тошлардан бири ҳисобланади. Мармарнинг асосий хусусияти, у кечаси майда тешиклар орқали ҳаводан намликни сўриб олади ва кундузи уни чиқаради.

Қироллик мармарни улкан тош бўлаклари кўринишида импорт қилади ва у Саудиянинг хусусий заводларида малакали мутахассислар назорати остида қайта ишланади.

Мавзуга оид мақолалар:

Масжидул Ҳарамайн мармарига боғлиқ ажойиб воқеа

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ким Байтуллоҳга кирса, яхшиликларга кирибди...

83 11:56 18.08.2022

БМТ Мьянма ҳарбий маъмуриятини репрессияларни тўхтатишга чақирди 

58 11:40 18.08.2022

Мексика “журналистхўр” мамлакатга айланиб қолди

102 11:10 18.08.2022

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг тўртинчи йиғилиши бошланди

68 10:46 18.08.2022

Эрондаги тошқинлар оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

80 10:40 18.08.2022

Европарламент Грециядаги сиёсатчиларнинг телефонлари тингланганидан норози

86 10:20 18.08.2022
« Орқага