Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Нега дуоларимиз мустажоб бўлмайди?

1391

Нима учун Аллоҳ таолонинг душмани бўлмиш Иблис алайҳиллаънанинг дуоси мустажоб бўлган-у, аммо Аллоҳни ёлғиз илоҳ дея билгувчи муваҳҳид мусулмонларнинг дуоси мустажоб бўлавермайди?

Ушбу савол кўпчиликни қизиқтиради. Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровийга ҳам шундайин савол берилган экан:

Савол:  Барчамиз биламизки,  Аллоҳ таолодан Иблис муҳлат сўраган:

«У: «Менга улар қайта тирилтириладиган кунгача муҳлат бер», деди».

(Аъроф, 14).

Шунда, Ҳақ таоло унга муҳлат берди:

«У зот: «Албатта, сен қўйиб қўйилганлардансан». 

(Ҳижр, 37).

Кўплаб кишилар сўрашадики:  Бизлар Аллоҳ таолога кеча-ю кундуз доим дуо қиламиз,  аммо,  дуоларимиз сираям мустажоб бўлмайди. 

Бунинг сабаби не экан?

Жавоб: Аллоҳ таоло мўминнинг хайрли бўладиган дуосини мустажоб  этади.

Биз ўзимизга не хайрли ва не ёмон бўлишини билмаймиз ва бу ғайбдир.  Буни ёлғиз Аллоҳ таологина билади. 

Бу ерда шу нарса борки, бизлар биз учун ғайб бўлган нарсаларга ҳакам бўлолмаймиз. Бунга салоҳиятимиз йўқ.

Шубҳа йўқки, баъзан биз Аллоҳ таолодан сўрайдиган нарсаларимизда, гарчи бу нарсалар хайрли ва манфаатли кўринса-да,  ўзимиз учун жудаям катта зарарлар бўлади.

Баъзан, мол-дунё сўраб дуолар қиламиз, агар дуомиз мустажоб бўлиб  ушбу мол-дунёга берилса,  ҳавои нафсимизга мағлуб бўлиб,  Аллоҳга исёнлар қиламиз. Фосид ишлар қилиб, Аллоҳдан узоқлашамиз. Бу эса очиқ-ойдин ҳасратдир.

Аллоҳ таоло бизларни ёмонликлар, ҳаддан ошиб туғёнга кетишлардан сақлашни, охират савобларини ато этишни, неъматлардан улушлар олишимизни хоҳлайди.  

Мана шу сабабли, дуоларимизни мустажоб этмайди ва бу Аллоҳ таолонинг бизларга  раҳмати бўлади. 

Аллоҳ таоло ҳақ сўзлаган:

«Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва шоядки ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ билади, сиз билмайсиз»

(Бақара, 216).

Инсонлар эса, дунё ҳаётининг  зоҳирига қараб хулоса этишади. Ҳақиқатига эса назар солишмайди. 

Ҳақ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг азалий илми ила бандаси дуо қилиб сўраган нарсада банданинг ўзига хайрият борлигини билиб, дуосини мустажоб этади. 

Шунингдек, ушбу азалий илми ила бандаси дуосида банданинг ўзи учун ёмонликлар борлигини билиб,  дуосининг мустажобини кечиктиради. 

"Ал-фатава куллу ма яҳуммул  муслим фий ҳаятиҳи ва явмиҳи ва ғодиҳ" китобидан Суннатуллоҳ Абдулбосит таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Агар шошмаса...

1275 08:00 16.01.2021

“Онангизга айтинг, дуо қилсин...”

1264 11:39 28.08.2020

Ҳозир бизга масжид, жамоат дуоси ҳар қачонгидан зарур

1100 19:02 10.08.2020

Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар (3-қисм)

1174 11:45 05.08.2020

Мустажоб бўлмайдиган дуо....

1647 07:30 25.07.2020
« Орқага