Ислом

Нега мусулмонлар бошига мусибатлар келади?

1460

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматлари бошига келадиган мусибатлар, фитналар, қиёматнинг катта-кичик аломат-белгилари ҳақида хабар бериб кетган эканлар.

Аллоҳ таъоло ўтган  умматларга фитна ва мусибатларни адли билан бало қилиб юборган, Пайғамбаримиз умматларига эса фазли ва марҳамати билан гуноҳларига каффорат бўлиши учун юбораркан.

Абу Довуд Абу Мусо ал-Ашъарийдан ривоят қилган ҳадисда: "Бу менинг умматим Аллоҳ ўз раҳматига олган умматдир.Уларга охиратда азоб йўқ,уларнинг азоби бу дунёдаги фитналар, зилзилалар ва қирғинлардир" - деб марҳамат қилганлар.

Мулла Али ал-Қорий: "Ўтган умматларга Оллоҳ таоло адли билан ҳукм қилиб,уларнинг қилган қилмиш-гуноҳлари сабаб азоб юбориб ҳалок қилган. Уммати Муҳаммадга эса адли билан эмас, фазли-раҳмати ила ҳукм қилиб, фитна, зилзила, мусибатларни бу дунёда гуноҳларига каффорат бўлиши учун юборади.

Сўнгги асрларда  мусулмонлар бошидан турли қийинчилик, мусибатлар аримай қолди. Буларда ҳам биз кўра олмаган, билмаган Аллоҳнинг ҳикматлари бор экен. Зеро, аксар  ширин лаззатли нарсалар фойдали, аччиқ, ёқимсиз нарсалар эса  зарарли дегани эмас...

Валихон Азимбоев

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россиядан бу йил қанча одам ҳажга боради?

205 17:00 27.02.2020

Ҳиндистонда масжидларга ўт қўйилди

1137 15:20 27.02.2020

Германия роҳинжаларга ёрдамни орттиради

305 15:00 27.02.2020

“Эй Салмон, сенинг отанг ким?”

1103 07:00 27.02.2020

Деҳлида ҳиндлар ва мусулмонлар тўқнашди: қурбонлар бор

1353 14:40 26.02.2020

Бир оят туфайли мусулмон бўлган инглиз

1769 06:30 26.02.2020
« Орқага