Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Нега мусулмонлар эмланишдан хавфсираяпти?

1795

Вакцина атрофидаги гумон ва назариялар

Коронавирус касаллиги келиб чиқиши ва унга қарши ишлаб чиқарилаётган вакцина ҳақида одамлар томонидан ҳар хил фикрлар билдирилмоқда. Айрим қарашлар туфайли одамлар эмланиш фикридан қайтмоқда. Бу қанчалик тўғри?

Шайх Муҳаммад Тоҳир ал-Қодрийнинг сўзларига кўра, айтилаётган асоссиз назариялар Ислом қонун-қоидаларига тўғри келмайди. Чунки инсон ҳаётини сақлаб қолиш бу ибодатдир. Мусулмонлар ижтимоий тармоқлардаги фитнага олиб борувчи ғоя ва вакцина ҳақидаги гумонларданн эҳтиёт бўлишлари лозим. Одамлар ҳаётини сақлаб қолиш бу ибодатдир. Пандемия бошлангандан буён мусулмонлар бутун дунёда жонкуярлик ва жасурлик кўрсатишда ўрнак бўлиб келишмоқда. Тиббиёт ҳодимларидан ташқари, сахий мусулмонлар ва хайрия жамоалари пандемия сабаб ночор қолганларга саноқсиз беғараз ёрдам кўрсатишди. Энди бўлса, мусулмонлар эмланиш борасида ҳам шундек жасурликни намоён қилишлари лозим, негаки бошқаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш бу ибодат.   

Шайх Муҳаммад Тоҳир ал-Қодрий ким?

Шайх Муҳаммад Тоҳир ал-Қодрий Канадада истиқомат қилувчи, асли покистонлик олим. 1951 йил 19 февралда таваллуд топган. Панжоб университетининг конституциявий ҳуқуқ факультетида профессор лавозимида ишлаган. 8000 га яқин диний мавзудаги ва радикализмга қарши бўлган лекцияларни тайёрлаган. Минҳаж ул-Қуръон, Қуръон ўргатиш халқаро маркази асосчиси. 

Муаммо нимада?

Ижтимоий тармоқларда вакцина ҳақида ҳар хил гумонга асосланган ғоялар пайдо бўлган. Мисол учун кимдирлар вакцина таркибида алкоголь, чўчқа унсури ёки Исломда тақиқланган моддалар бор деб таъкидламоқда. Бошқалар эса вакцина мияга салбий таъсир кўрсатиши ёки мусулмонларни худосизларга бўйсундириб қўйиши мумкин, деган ғояларни ҳам билдиришмоқда. 

Шайх Муҳаммад Тоҳир ал-Қодрий маслаҳати

Шайх Муҳаммад Тоҳир ал-Қодрий бу ҳақда шундай деган: “Нима ҳам дейишим мумкин? Буларнинг барчаси асоссиз даъволар. Иситмангиз чиққанда аспирин, парацетамол ёки бошқа дориларни қабул қилганингизда ножўя таъсир бўлгандек бу ҳам тиббиётга доир мавзулар. Даволаниш ва шифо топишга умид қилиш бу Ислом ибодатларидандир. Қуръон ва ҳадисга кўра биз динимизда илмий асосларга, тажриба ва изланиниш натижаларига суянамиз, сафсаталарга эмас”.

Фирдавс Баҳодиров

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Имран Хон кўндирди: Шри-Ланкада мусулмонларнинг жасади куйдирилмайди

499 19:30 04.03.2021

Канада мусулмонлари исломофобияга қарши чора кўрилишини истамоқда

382 23:00 03.03.2021

Малайзия: мусулмон аёлни ҳиндуизмга ўтишга мажбур қилган шахс ҳибсга олинган

1093 20:30 26.02.2021

Лаънат айтиш жоизми?

852 17:30 26.02.2021

Хитойда уцул мусулмонлари ҳам тазйиққа учрамоқда

1006 11:30 26.02.2021

Покистон президенти Францияни мусулмонларни камситмасликка чақирди

593 09:16 22.02.2021
« Орқага