Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Нельсон Манделанинг собиқ қўриқчи билан учрашгани

3470

Президент бўлганимдан сўнг, қўриқчилар билан шаҳар бўйлаб сайрга чиқдим. Бироз сайр қилгандан кейин биз ресторанга тушлик қилиш учун кирдик. Ресторан ходимлари келиб ҳар биримиздан буюртма қабул қилиб олишди. Қисқа муддатдан сўнг буюрган таомларимизни олиб келишди. Ўша пайтда сал наридаги столда унга хизмат қилинишини кутаётган ёлғиз бир одам ўтирган эди. 

Унга таомини олиб келишганида мен аскарларимдан бирига: бор, бу одамни чақир, бизнинг ёнимизга келсин, дедим. Аскар уни чақирганидан сўнг эркак ўрнидан туриб, ликопчасини олиб ёнимга ўтирди. Овқатланаётганда унинг қўллари қалтирар, овқатдан бошини кўтармасди. Тушлик тугаб, қайтиб кетаётганимизда ҳам у менга қарамай қўлини силкитиб хайрлашди, холос.

Аскар менга:

– Мадиба (Манделани юртида шундай деб аташган), бу одам қаттиқ касал бўлса керак, овқатланаётганда қўллари қалтираб турар экан, – деди.

- Йўқ! Унинг титроғига бошқа сабаб бор, деб жавоб бердим. Улар менга ғалати қарашди ва мен уларга дедим:

– Бу одам мени қамалган қамоқхона қўриқчиси эди. Кўпинча қамоқхонада берилган азоблардан сўнг сув сўрардим, у менинг устимдан кулар, сув бериш ўрнига бошимга пешобини чиқариб кетарди.

У касал эмас эди, у қўрқиб кетганидан титрар эди. Эҳтимол, мен Жанубий Африка президенти бўлганимдан кейин уни қамоққа тиқишимдан, қийноққа солиб, хўрлашимдан қўрққан бўлса керак. Аммо мен ундай қилмайман, бу иш менинг феъл-атворим ёки ахлоқимнинг бир қисми эмас. Қасос олмоқчи бўлган одам бутун-бутун давлатларни йўқ қилади, сулҳ йўлини танлаганлар  миллатларни яратади.

Изоҳ: Нелсон Мандела (1918 - 2013) - Жанубий Африка давлат ва сиёсат арбоби. 1994 йил 10 майдан 1999 йил 14 июнгача Жанубий Африка Президенти; апартеид мавжуд бўлган даврда инсон ҳуқуқлари учун курашнинг энг машҳур фаолларидан бири, бунинг учун у 27 йил қамоқда ўтирган. 1993 йилда тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Туркия географик ва стратегик жиҳатдан муҳим давлат” – НАТО Бош котиби

200 23:45 25.05.2022

Мевлут Чавушўғли ва Маҳмуд Аббос Фаластин масаласини муҳокама қилди

139 23:25 25.05.2022

Саудия Арабистони: “Исроил Фаластин муаммосини ҳал қилиши керак!”

262 22:50 25.05.2022

АҚШ ва Хитой тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка киришмаслиги керак – Генри Киссинжер

223 22:30 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

109 21:50 25.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: қалтис ҳаракат

361 21:10 25.05.2022
« Орқага