Иймон

Немис кишини иймонга келтирган талаба...

1643

"Бир кишининг ҳоли билан минг кишига қилган насиҳати минг кишининг бир кишига сўзи билан қилган насиҳатидан афзалдир".

Абдулқодир Ийсо,
"Ҳақоиқун анит тасаввуф" китобидан.

Яъни насиҳатни сўз билан қилгандан кўра ҳол(амал) билан қилинса таъсири кўпроқ бўлар экан.

Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ айтади:

"Бир неча йиллар олдин ҳажда эдик. Турқидан европаликларга ўхшаб кетадиган бир кишини кўрдик. У ҳақда суриштирсак, ҳақиқатдан ҳам германиялик экан. Мусулмон бўлишига унинг уйида истиқомат қилган суриялик талаба сабаб бўлган экан. Унинг жуда чиройли бир қизи бўлган экан.  Олмонларда одатда ота қизи билан бошқа йигитларнинг ўзаро алоқаларига унча қаршилик қилмас экан.

Ота йигитни кузата бошлайди. Йигит унинг қизига бирор марта бош кўтариб қарамайди. Бир кун...икки кун...уч ой. Қизиқ!

Бу йигитнинг кўзини тийиши сабаб ота у билан гаплаша бошлайди. Ниҳоят у қаноат ҳосил қилиб, исломга киради ва ҳажга жўнайди".

Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Давлатлар тиббий ниқоб учун кураш олиб боряпти”

796 14:00 04.04.2020

Германия: Коронавирус қурбонлари Хитойдан ҳам ошиб кетди

714 11:00 04.04.2020

Германияда қурбонлар сони 7 баравар кўпайди

806 20:30 03.04.2020

Коронавирус юққанлар сони 1 миллиондан ошди

728 09:30 03.04.2020

Исломофобия: Германияда мусулмонларга қарши ҳужумлар камаймаяпти

662 19:47 02.04.2020

Коронавирус ҳид ва таъм билишни йўқотадими?

916 18:29 01.04.2020
« Орқага