Янгиликлар

Немислар ҳам уйғурларга бўлаётган зулмдан норози

2201

Германия ташқи ишлар вазирлиги Хитойда инсон ҳуқуқларининг бузилишига бағишланган махфий ҳисобот тайёрлагани ошкор бўлди, дея ёзади “Евроньюс”. 

Ўтган йилнинг 22 декабрида тайёр бўлган ҳисоботда Хитой ҳукуматининг мусулмонларга нисбатан шафқатсиз сиёсат олиб бораётганига эътибор қаратилган. Унда таъкидланишича, 2016 йилдан бери айниқса Шарқий Туркистонда (Шинжонда) яшовчи мусулмонларга нисбатан босимлар, назоратлар ва айирмачилик хавотирга сабаб бўладиган даражада ортган. Ҳисоботда уйғурлар ва бошқа мусулмон халқларниг ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият охирги йилларда сезиларли даражада ёмонлашгани айтилган. 

Германия ташқи ишлар вазирлиги ҳисоботига кўра, нафақат Шарқий Туркистонда, балки Хитойнинг бошқа ҳудудларида ҳам мусулмонларга нисбатан чекловлар ортган. Хусусан, мусулмонлар устидан назорат кучайтирилган, уларнинг ибодат қилиши чеклаб қўйилган, мусулмонлар ўзбошимчалик билан ҳибсга олиняпти ва 1 миллиондан ортиғи лагерларга жўнатилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Германия: 39 муҳожирнинг ўлимида гумондор қўлга олинди

392 14:30 30.05.2020

Германия Президенти мамлакат мусулмонларига мурожаат қилди

828 10:25 26.05.2020

Германиялик ИШИДчилар ватанига қайтяпти

721 17:30 25.05.2020

Германиядаги масжиднинг эшигига чўчқанинг калласи осиб кетилди

3921 18:00 19.05.2020

“Коронавирус биз ўйлаганимиздек ҳалокатли эмас” – немис мутахассиси

1723 21:07 14.05.2020

Германия: чақалоқлар учун энг кўп қўйилган исм – Муҳаммад

1136 19:00 14.05.2020
« Орқага