Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

"Нет, нет, это харам, харам, снимать не надо!"

4402

Рус миллатига мансуб бўлганлар иймонга келса , аксари холис мўмин бўлишини ҳар доим билганман. 

Кеча кичик қизимни тишини олдиргани стоматологияга олиб  борган эдим. Одам жуда кўп , ҳамма хоналарда ўнлаб кишилар  навбатда экан. Бир хонага навбат рақами олдим. Кутсам аср қазо бўлиши аниқ эди.  Шаввозлик қилиб  навбатсиз ўтиб кетай десам ўтиб кетар эдим-ку , аммо  чакагимдаги соқол ва қизимни ўраган рўмоли бизни мусулмон эканимизни билдириб тургани учун, навбатда турганларда муқаддас динимиз шаънига салбий қараш уйғотмаслик учун кутиб  ўтиришни афзал билдим. 

Аммо кейин қарасам бу фикрдан кўра намозни қазо қилмаслик фикри ғолиб келди. Қалби моғор босган одам барибир тирноқдан кир излайди деб ижтиход қилиб, бирровга кириб шифокордан маслаҳат сўрашга қарор қилдим . 

Яхшиям кирибман . Мени нотўғри хонага навбатга йўллаб қўйишган экан. Ана тиббиёт сизга! Турсангиз, тураверасиз экан.   Хуллас, бошқа хонага бориб жарроҳ хонасига янги навбат олдик.

Навбатимиз келиб кирсак, шифокор ёши катта бир рус миллатига мансуб киши экан. Қизим ўриндиққа ўрнашиб ўтирди. Жарроҳ оғриқ қолдирувчи укол қоришмасини тайёрлай бошлади. Шунда қизим, рўмолим халақит берса керак деб энди ечаётган эди, ҳалиги рус амаки шиддат билан қизимни қўлини ушлаб олиб, "Нет, нет, это харам, харам, снимать не надо" деса бўладими?!  Мен  "Машааллаҳ , вы мусульманин, да?" десам ,  "А как же , я же с детство живу среди мусулман, я родился здесь в Ташкенте" дейди. Менимча, бошқаси бўлганда фарқига бормаган бўларди деб ўйлаб қолдим. 

Асрга уйга етиб келдик. Уйдан чиқаётганда: "Бисмиллаҳи таваккалта алаллоҳи, ла ҳавла вала қуввата, илла биллаҳ" деб айтишни канда қилмаймиз.

Абдуллоҳ Нурхонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шифокор аёл қамоқдан чиқарилди

690 15:25 07.10.2020

Аёл шифокорлар танқисми?

714 08:20 29.08.2020

11 миллиондан ошиқ одамнинг мусулмон бўлишига сабабчи бўлган шифокор

4842 17:30 23.08.2020

“Бизга ускуналар ажратишмаяпти, ваъда қилинган мукофот пулларидан дарак йўқ”

925 23:26 09.08.2020

«Онажон, хурсанд бўлинг, бугун ҳам тирик қолдик!»

617 07:55 08.08.2020

Коронавирусга чалинган беморларни уй шароитида даволаш тақиқланди

1223 22:37 07.08.2020
« Орқага