Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нетаньяҳу АҚШ президентининг талабини рад этди

4578

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу АҚШ президенти Жо Байденнинг ўт очишни тўхтатиш режимига эришиш учун кескинликни камайтириш ҳақидаги талабини рад этди.

“АҚШ президентининг Исроилнинг ўзини ҳимоялаши учун қўллаб-қувватлашини олқишлайман. Бироқ мақсадга эришмагунча бу операцияни давом эттираман”, – дейилади Нетаньяҳунинг номидан тарқатилган баёнотда.

Қайд этилишича, “мақсад – Исроил фуқароларининг тинчлик ва хотиржамлигини таъминлаш”дир. Шунингдек, Исроил бош вазири кун ўтган сайин Ғазога кўпроқ ҳужум уюштирилаётганини, у ердаги кўп қаватли бинолар ва қурол-яроғ омборлари нишонга олинаётганини таъкидлади.

Чоршанба куни Оқ уй тарқатган баёнотда президент Жо Байден ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтгани маълум қилинган. Мулоқотда минтақадаги кескинликни камайтириш учун қўшни давлатлар ва АҚШнинг дипломатик ташаббуслари муҳокама этилган. Байден Исроилдан кескинликни жиддий равишда камайтиришни кутаётганини баён қилган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ Ямандаги уруш учун Саудияни айблаяпти

621 16:40 18.09.2021

Трамп: «Байдендан кейин АҚШ йўқ бўлиб кетади...»

1679 22:20 17.09.2021

АҚШ ва Германия элчихоналари виза беришни қайта бошлади

387 12:20 17.09.2021

Байденнинг тез-тез йўталаётгани хавотирга сабаб бўлди

686 11:40 17.09.2021

Термиз яқинидаги Ҳайратон Афғонистон учун нажот кўпригига айланди

837 15:25 15.09.2021

АҚШ Мисрга бериладиган ҳарбий ёрдам учун шарт қўймоқда

824 15:05 15.09.2021
« Орқага