Янгиликлар

Нетаньяҳу: “Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаймиз”

1202

Исроил Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймайди. Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяҳу маълум қилди, дея хабар бермоқда “Анадолу”.

Нетаньяҳу Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг уранни бойитиш ишлари ҳақидаги баёнотини изоҳлар экан, Исроилни йўқ қилишни истайдиган давлатлар билан кураш давом эттирилишини таъкидлаган.

Куни кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний 2015 йилда тузилган ядровий келишув бўйича баёнот берди. У келишувга қўшилган давлатлардан 60 кун ичида Эроннинг нефть ва банк секторини АҚШнинг санкцияларидан ҳимоя қилиш бўйича ваъдаларини бажаришини, акс ҳолда Эрон келишув бўйича мажбуриятларини адо этмаслигини билдирди.

Эрон ҳамда дунёнинг олти йирик давлати – Россия, Буюк Британия, Хитой, АҚШ, Франция ва Германия ўртасидаги ядровий келишув 2016 йилнинг январида кучга кирган. Келишув БМТ Хавфсизлик Кенгаши, АҚШ ва Европа Иттифоқининг Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилишини, Эрон эса ўз навбатида ядровий фаолиятини чеклашини ва уни халқаро назоратга очишини кўзда тутади. Бироқ бундан бир йил муқаддам АҚШ келишувдан чиқди ва Эронга нисбатан санкцияларни қайта тиклади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нетанаьяху Фаластин ерларини эгаллаш фикридан қайтгани йўқ

415 07:17 26.05.2020

Бунақаси биринчи марта: Исроилда амалдаги бош вазир судланяпти

849 08:05 25.05.2020

Исроил суди Нетаньяҳунинг илтимосини рад этди

551 16:30 21.05.2020

Нетаньяҳу ниятини айтди: “Ғарбий соҳилни Исроилга қўшиб оламиз”

1731 08:00 18.05.2020

Нетаньяҳуга йўл очилди

393 18:27 07.05.2020

Исроилда суд: Нетаньяҳу яна бош вазир бўлиши мумкинми?

590 09:00 04.05.2020
« Орқага