Янгиликлар

Нетаньяҳу Иордан водийсини Исроилга мажбуран қўшиб олмоқчи

1001

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу агар у бошчилик қилаётган «Ликуд» партияси парламент сайловида ютиб чиқса, Иордан дарёси водийсини аннексия қилишини, яъни ўз давлати ҳудудига мажбуран қўшиб олишини билдирди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

Кеча, 10 сентябрь куни Нетаньяҳу Иордания билан чегарадаги ҳудудда Исроил суверенитетини ёйиш ҳақидаги режасини ошкор этди. У жорий йил апрелида Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида яҳудийлар учун уйлар қурилишини маълум қилган, бироқ бу амалга ошмаган эди.

Фаластин бош вазири Муҳаммад Штайе Нетаньяҳунинг режасини танқид остига олди. “Фаластин ҳудуди Нетаньяҳунинг сайловолди кампаниясининг бир қисми эмас”, – деди у.

Иордан дарёси водийси Иордания билан чегара яқинида жойлашган бўлиб, Ғарбий соҳилнинг қарийб 30 фоиз ҳудудини эгаллаган. Осло келишувларига мувофиқ ҳудуднинг 90 фоизини Исроил назорат қилади. Водийда 60 мингга яқин фаластинлик ва 5 минг атрофида исроиллик яшайди. Исроил аввал ҳам Иордан дарёси водийси хавфсизлик нуқтаи назаридан стратегик аҳамиятга эгалигини бир неча бор айтган.

Эслатиб ўтамиз, Исроилда парламент сайлови 17 сентябрда бўлиб ўтади.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нетаньяҳу БМТнинг “қора рўйхати" ҳақида: “Исроилнинг обрўсини тўкишга уриниш бўляпти”

448 16:40 13.02.2020

Фаластин қишлоқларидаги суғориш тизимини Исроил вайрон қилди

494 10:00 11.02.2020

Исроил ҳарбийлари 19 ёшли фаластинликни отиб ўлдирди

554 10:20 08.02.2020

Исроил Марокашни нега қўллаб-қувватлади?

800 16:00 07.02.2020

Фаластинни йўқ қилишмоқчи

1545 09:20 31.01.2020

Маҳмуд Аббос Трампга: “Минг марталаб йўқ!”

1235 16:00 30.01.2020
« Орқага