Нетаньяҳу коррупцияда айбланса ҳам, лавозимдан кетмоқчи эмас

08:06 02.01.2019 617

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ўзига нисбатан коррупция бўйича айблов эълон қилинган тақдирда ҳам, лавозимдан кетмоқчи эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Исроилнинг i24 News телеканали хабар тарқатди.

Декабрь ойининг бошида полиция “Безек” телекоммуникация компанияси иши бўйича суриштирув натижаларига таянган ҳолда прокуратурага бош вазир ва унинг рафиқаси Сарага айблов эълон қилишни тавсия этди. Биньямин Нетаньяҳу яна икки жиноий ишга алоқадорликда гумон қилиняти, полиция бу ишлар доирасида порахўрлик, фирибгарлик ва ишончни суиистеъмол қилиш бўйича айблов эълон қилиниши кераклигини айтмоқда.  

Бош вазир эса ўзининг айбсизлини ва албатта оқланишини айтиб, Исроилни узоқ йиллар бошқаришга ваъда бермоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!