Янгиликлар

Нетаньяху устидан суд жараёни бошланади

746

Бош вазир Беньямин Нетаньяхунинг коррупция бўйича суд жараёни 17-март куни бошланади, дея хабар беради Исроил Адлия вазирлиги

Исроил бош вазирлари орасида биринчи бўлиб жиноятда айбланган 70 ёшли Нетаньяху ўзига қарши олиб борилаётган учта коррупция ишидаги айбловларни рад этган. Уни март ойида суддаги курашдан ташқари сиёсий курашлар ҳам кутиб турибди. Яъни, Нетаньяху 2 март куни бўлиб ўтадиган сайловларда ҳам қатнашади.

Адлия вазирлигининг баёнотида айтилишича, Нетаньяху ўзига қарши айблов хулосасини тинглаш учун Қуддус туман судига ташриф буюриши керак. Учта суд ҳайъати мазкур ишни кўриб чиқади. Нетаньяхуга порахўрлик, ишончни суиъистеъмол қилиш ва фирибгарлик айбловлари қўйилмоқда. Агар у коррупция ишида айбдор деб топилса, 10 йил ҳамда кейинги иккита айбловлар ҳам асосли деб топилса яна 3 йиллик қамоқ жазоси белгиланиши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

COVID-19:  Исроилда 36 нафар бемор вафот этди

942 22:30 03.04.2020

Исроил Фаластиннинг 85 фоизини босиб олган

742 17:00 02.04.2020

Исроил Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусга чалинди

792 11:00 02.04.2020

Коронавирус Ғазо секторида фалокатга олиб келиши мумкин

790 08:30 01.04.2020

Фаластин Исроил турмаларидаги фуқароларини коранавирусдан ҳимоялашни сўради

266 20:30 30.03.2020

Қатар коронавирусга қарши кураш учун Ғазога ёрдам беради

325 21:30 24.03.2020
« Орқага