Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Netflix, Google, Apple: технологик гигантлар Ўзбекистонга қанча солиқ тўлайди?

1208

Ўзбекистонда бу йил Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, тўққизта хорижий компания ҚҚС бўйича солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган.

Улар орасида Vaskiani Ventures Limited (Кипр), Google Cloud EMEA Limited (Ирландия), Spotify AB (Швеция), ADOBE (Ирландия), DELSE, Inc. (США), Scribd, Inc. (США), LinkedIn Ireland Unlimited Company (Ирландия), Google LLC (США) ва Microsoft Ireland Operations Limited (Ирландия) каби катта холдинглар бор.

Шунингдек хабар берилишича, ўтган икки йил мобайнида Ўзбекистонда 28 та хорижий компания солиқ тўловчилар рўйхатига кирди. Гап чет элдан фойдаланувчиларга электрон хизмат кўрсатадиган Booking.com B.V., Netflix International B.V., Apple, Facebook, Yandex, Huawei каби хизматлар ҳақида кетмоқда.

Солиқлар миқдори бўйича қуйидагича маълумот берилган (сентябр ҳолатига кўра):

Facebook – 7,6 миллиард сўм;

Google Commerce Limited — 4,6 миллиард сўм;

Apple — 2,2 миллиард сўм;

Netflix — 331 миллион сўм;

Yandex — 256 миллион сўм.

Эслатиб ўтамиз: 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Ўзбекистон ҳудудида жисмоний шахсларга электрон шаклда хизмат кўрсатувчи хорижий компаниялар томонидан ҚҚС тўлашни жорий қилди.

Бунинг учун хорижий интернет-компанияларга рўйхатдан ўтишга ва солиқ тўлашни бошлашга имкон берадиган ҚҚС бўйича махсус офис яратилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Янги Ўзбекистон университетида ҳамма тенг ҳуқуқли эмасми?

2388 15:00 13.12.2021

Ҳиндистон хурсанд: Твиттерга ҳам ҳинд мутахассиси бошлиқ бўлди

903 17:00 01.12.2021

Google Ўзбекистонга солиқ тўлашни бошлади

1028 17:30 24.04.2020

Энди ўзбекистонликлар учун Googleда мерчант аккаунт очиш имконияти пайдо бўлди

1128 17:30 30.06.2018

“Google” компанияси “Youtube” порталидаги экстремистик характердаги материалларни аниқлаш учун ишчи ходимлари сонини оширмоқчи

1122 09:20 20.12.2017
« Орқага