Янгиликлар

Нидерландия: коронавирус ҳайвондан одамга ўтиши қайд қилинди

465

Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Карола Схаутеннинг парламентга мактубида ёзилишича, Нидерландияда норка – қоракузандан одамга коронавирус ўтиши ҳолати қайд қилинган. Коронавирусга қоракузанлар кўпайтирилувчи ферма ишчиси чалинган.

Мактубда касалланган ишчининг ҳолати маълум қилинмаган. 

Схаутен мактубда вазирликнинг коронавирус ҳайвонлардан одамларга ўтмаслиги ҳақидаги аввалги хабари хато бўлганини тан олган. Шу билан бирга у коронавируснинг ҳайвонлардан одамларга ўтиши хавфи минимал деб баҳоланишини қўшимча қилган.

Таъкидланишича, апрелда Нидерландиянинг Шимолий Брабант провинциясидаги қоракузан кўпайтирилувчи иккита фермадаги қоракузанларда коронавирус аниқланган. Ҳайвонларда коронавирус аломатлари, жумладан нафас олиш билан муаммолар ва юқори ўлим даражаси кузатилган.

Ўшанда ҳукумат ферма ишчиларида коронавирус аломатлари кузатилгани сабабли вирус қоракузанларга одамлардан юққан бўлиши мумкинлигини маълум қилган. Инфекциянинг тарқалишига йўл қўймаслик учун қоракузанлар ва чиқиндиларни фермадан ташқарига олиб чиқиш тақиқланган, фермалар жойлашган ҳудудларга кириш ёпилган. Бундан ташқари, шифокорлар қоракузанлар кўпайтирилувчи жойлар яқинида сайр қилмасликни тавсия қилишган.

Миср. Бир кунда 720 нафар кишида коронавирус аниқланди

Коронавирус пандемиясига қарши қандай чоралар кўрилгани текширилади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Косово президенти ҳарбий жиноятларда айбланяпти

395 16:00 25.06.2020

Нидерланд мутахассислари Сардоба фожиасини таҳлил қилди

3034 08:30 19.05.2020

Нидерландиялик шифокорларга Қуръон ояти билан ташаккур билдирилди

1318 14:00 01.04.2020

Нидерландияда таровиҳ ва ҳайит намози тақиқланди 

622 19:30 24.03.2020

Коронавирус таҳдиди жиддийлашиб бормоқда...

1430 15:20 12.03.2020
« Орқага