Янгиликлар

Нидерландия шафқатсизликлар учун Индонезиядан узр сўради

792

Нидерландия қироли Виллем-Александр Индонезия халқига нисбатан мустақиллик учун кураши пайтида ўта шафқатсизлик қилингани учун узр сўради. 

“Евроньюс” хабарига кўра, қирол сешанба куни пойтахт Жакартада Индонезия президенти Жоко Видодо билан учрашган. 

“Мен ўша йилларда Нидерландия томонидан ҳаддан ташқари зўравонлик қилингани учун афсус билдираман ва узр сўрайман. Буни айтар эканман, жабрдийдаларнинг оғриқ ва алами бугунги кунда ҳам сезилаётганини биламан...”, – деди Виллем-Александр. 

2013 йилда Нидерландия ҳукумати мустақиллик уруши пайтида оммавий қирғинлар учун кечирим сўраган ва қурбонларнинг беваларига компенсация тўлашга ваъда берганди. 

1945 йилда япон оккупацияси тугагандан кейин Индонезия ўз мустақиллигини эълон қилган, бироқ унинг метрополияси бўлмиш Нидерландия бунга рози бўлмаган эди. Икки ўртада келиб чиққан уруш 1949 йилда Амстердамнинг Жакарта суверенитетини тан олиши билан якунланди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нидерландия: коронавирус ҳайвондан одамга ўтиши қайд қилинди

387 18:30 20.05.2020

Нидерланд мутахассислари Сардоба фожиасини таҳлил қилди

2901 08:30 19.05.2020

Нидерландиялик шифокорларга Қуръон ояти билан ташаккур билдирилди

1254 14:00 01.04.2020

Нидерландияда таровиҳ ва ҳайит намози тақиқланди 

590 19:30 24.03.2020

Коронавирус таҳдиди жиддийлашиб бормоқда...

1355 15:20 12.03.2020
« Орқага