Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нидерландияда ҳалол маҳсулотлар дўконини портлатмоқчи бўлишди

965

Нидерландия ҳуқуқ-тартибот органлари мамлакат жанубидаги Хертогенбос шаҳрида ҳалол маҳсулотлар сотиладиган дўконга уюштирилган ҳужумни текширмоқда. Dutch News нашрининг хабар беришича, душанбадан сешанбага ўтар кечаси мусулмонларга қарашли дўконни портлатишга уриниш бўлган.

Дўконга кириш олдида қолдирилган портловчи қурилма ҳаракатга келиб, унинг эшигига, яқинидаги машиналарга ва автобус бекатига зарар етказган. Ҳодиса жойига етиб келган полициячилар яна битта портловчи қурилмани топишди ва мутахассислар уни зарарсизлантирди.

Портлаш ортидан яқин ўртадаги 13 та уйда яшовчилар эвакуация қилинди, уларга тўрт соат кейингина уйларига қайтишга рухсат берилди.
Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Ҳуқуқ-тартибот органлари портлаш сабаблари ҳақида изоҳ беришга шошилмаётган бўлса-да, Хертогенбосдаги мусулмонлар бунинг ортида исломофобия бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нидерландия: масжидлар ва мусулмонлар махфий равишда кузатилган

611 15:00 18.10.2021

Нидерландиянинг яна бир вазири Афғонистондаги вазият туфайли истеъфо берди

975 14:25 18.09.2021

Муслима аёл Нидерландия парламентига сайланди

832 12:30 25.03.2021

Нидерландия ҳам уйғурлар геноцидга учраётганини тан олди

1188 09:00 26.02.2021

Нидерландиялик сиёсатчи Эрдоғанни террорчига чиқарди

1399 17:00 16.02.2021
« Орқага