Нидерландиялик собиқ сиёсатчи Исломга қарши китоб ёзаётиб мусулмон бўлди

10:30 05.02.2019 3184

Нидерландиялик собиқ сиёсатчи, 40 ёшли Йорам ван Клаверен ўтган йилнинг октябрида мусулмонликни қабул қилди. Бу ҳақда маҳаллий матбуотга таянган ҳолда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Исломга қарши китоб ёзаётган Клавереннинг тадқиқотлар асносида мазкур дин ҳақидаги фикрлари ўзгарган. Шундан сўнг ғайримусулмонларнинг Исломга қарши фикрларини танқид остига олган китоб ёзди.

Йорам ван Клаверен 2010-2017 йилларда Нидерландия парламентининг депутати бўлган. У Ислом ва мусулмонларга салбий қарашлари билан танилган “Озодлик” партиясининг аъзоси эди. Партия етакчиси Герт Вилдерснинг марокашлик иммигрантлар ҳақидаги ирқчиларга хос сўзларидан сўнг 2014 йилда бу партиядан айрилди ва мустақил депутатга айланди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!