Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нигерия масжидларига ҳужумлар тўхтамаяпти

850

Нигерия масжидларига террор ҳужумлари давом этмоқда ва мўминлар ҳаётларини хавф остига қўйиб, Аллоҳнинг уйларига ибодат қилиш учун келишмоқда.

Sahara Reporters нашрининг хабар беришича, шундай ҳужумлардан бири чоршанба куни кечқурун Тараба штатидаги Телла шаҳрида юз берган: 12 жангари маҳаллий масжидга бостириб кириб, бир неча кишини ўлдирган, тўрт кишини ўғирлаб кетган. Теракт содир бўлган вақтда мусулмонлар хуфтон намозини ўқиётган эди.

Ўғирлаб кетилганлардан бири қўйиб юборилган, уч нафари эса номаълум томонга олиб кетилган.

Охирги 3 ҳафта ичида бу ҳудудда террорчилар томонидан 25 дан ортиқ одам ўғирлаб кетилган, уларнинг аксарияти савдогарлар ва фермерлардир.

Тараба штати полицияси матбуот котиби Усмон Абдуллаҳи масжидга қилинган ҳужумни тасдиқлаган, бироқ қўшимча изоҳ беришдан бош тортган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нигериянинг Афғонистонга хайрия ёрдами олқишланди

410 17:05 05.03.2022

Нигерияда миллионлаб шиша пиво йўқ қилинди

655 15:35 11.02.2022

Нигерия Таълим вазири: «Таълим олувчиларнинг ҳижоб ўраши – конституциявий ҳуқуқ» 

555 11:35 09.02.2022

Нигерияда қуролли ҳужум уюштирилди

579 18:30 31.01.2022

Нигерия: мактаб ўқувчиларига рўмолда келишга рухсат берилди

584 15:09 26.01.2022
« Орқага