Нигерия жанубидаги Риверс штатида ўғирланган 15 нафар бола қутқарилди.
Полиция бошлиғи Жума Эбока хавфсизлик кучлари операцияни Порт-Харкорт шаҳрида икки боланинг бедарак йўқолгани хабар қилинганидан кейин бошлаганини айтди.
Унга кўра, қутқарилган 15 нафар боланинг ҳаммаси касалхонага ётқизилган.
Болалар қачон ўғирлангани ҳақида маълумот берилмаган.
Нигерияда одам ўғирлаш ўлим билан жазоланади, аммо шунга қарамай, мамлакатда тўлов эвазига одам ўғирлаш ҳолатлари кенг тарқалган.
Хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларга қарши кураш доирасида расмийлар қуролли шахсларга тўловни тақиқламоқда.