Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нигерияда ўнлаб мусулмон ўлдириб кетилди

1866

Нигериянинг марказий қисмида жойлашган Плато штати маркази Жосе шаҳрида 23 нафар мусулмон ўлдириб кетилди. Reuters хабарига кўра, улар Баучи штатидаги диний маросимдан ўзлари яшайдиган Ондо штатига қайтаётган бўлган.

Маълум бўлишича, зиёратчилар кетаётган автобусга қуролланган номаълум шахслар ҳужум қилган. Мамлакат президенти Муҳаммаду Бухорий зиёратчилар айнан мусулмон бўлгани учун ўлдирилганини маълум қилди.

«Кўриниб турибдики, бу шунчаки пистирмага тушириш эмас, балки яхшилаб ўйланган ҳамда саёҳатчиларнинг диний эътиқоди туфайли аниқ жойда аниқ нишонга қаратилган, олдинган режалаштирилган ҳужумдир», – деди у. 

Плато штати губернатори эса Саймон Лалонг ушбу ҳодиса юзасидан 20 киши қўлга олинганини ва ҳужум юз берган ҳудудда комендантлик соати жорий этилганини билдириб,  жиноятга диний ёки этник тус бериш нотўғри эканлигини таъкидлади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нигерия: портлаш оқибатида 27 киши ҳалок бўлди

395 16:35 26.01.2023

Германия талон-тарож қилинган артефактларни Нигерияга қайтарди - Deutsche Welle 

374 13:00 21.12.2022

Ҳижоб масаласида ҳукуматни судга берган аёл ютиб чиқди 

935 10:36 09.12.2022

Ўн беш ёшлилар давлати

5052 17:50 13.10.2022

Сув балоси 76 нафар нигерияликнинг ҳаётига зомин бўлди 

341 17:30 12.10.2022

Нигерияда ўғирлаб кетилган 15 нафар бола қутқарилди

685 13:35 07.09.2022
« Орқага