Нигериялик имом тириклайин ёқиб юборилди

22:30 02.11.2018 3826

Нигериянинг Борно штатида “Боко Ҳарам” гуруҳининг 200 чоғли жангариси бир қатор аҳоли пунктларига ҳужум қилди ва оқибатда тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди.

Қурбонлар орасида Коф қишлоғилик имом ҳам бор: террорчилар имом ва оиласининг тўрт аъзосини тириклайин ёқиб юборган. Қўшни Абба Малумти қишлоғида эса 8 киши киши ўлдирилган.

The Whistler нашрининг гувоҳларга таяниб ёзишича, қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкин, чунки жангарилар қўлига тушишни истамаган кўпчилик ўзини дарёга ташлаган ва уларнинг аксари чўкиб кетган.

Жангарилар сони кўп бўлгани сабабли маҳаллий полиция уларга қаршилик кўрсата олмаган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!