Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Николя Саркози Ливия ҳукуматидан пора олганми?

391

Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозига 2007 йилдаги сайловолди кампаниясини ноқонуний молиялаштириш бўйича айблов эълон қилинди. “Евроньюс” хабарига кўра, у кампания учун Ливия ҳукуматидан пул олгани айтилмоқда. 

Саркози ўзининг айбсиз эканлигини ва буни исботлай олишини иддао қилмоқда. 

“Ливия иши” бўйича тергов 2013 йилдан бери давом этяпти. Саркозининг Ливия ҳукуматидан 50 миллион евро олганини биринчи бўлиб Муаммар Қаззофийнинг ўғли Сайфулислом 2011 йилда айтган эди. У мазкур айбловни бир неча бор такрорлади, Францияга тегишли далилларни тақдим этишини ҳам айтди. 

“Аввало Саркози сайловолди кампаниясини молиялаштириш учун Ливиядан олган пулларини қайтариб берсин. Унинг кампаниясини биз молиялаштирганмиз ва бизда бунинг далиллари бор. Бу масхарабоз пулларни Ливия халқига қайтариши керак”, – деган эди Сайфулислом. 

Бу айбловни асли ливиялик тадбиркор Зиёд Тақиддин ҳам тасдиқлаган. У 2004-2011 йилларда Франция ва Ливия ҳукуматлари ўртасида воситачилик қилган эди. 

Николя Саркози эса 2011 йилда Муаммар Қаззофийнинг ағдарилишида етакчи рол ўйнагани учун ўзидан қасос олиняпти деган фикрда. 

УЛАШИНГ:

« Орқага