Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нима сабабдан мусулмонлар Олтин даврда ривожланган эди?

1164

Тарихни такрорласа бўладими? Яна ренессанс борми?

Ал-Маъмун тарихда илм-фанга алоҳида аҳамият берган саноқли раҳбарлардан бири эди. Ҳикматлар уйи (Байт ал-ҳикма) ва мусулмонларнинг Олтин асрига айнан унинг даврида асос солинди. 

Нима сабабдан мусулмонлар Олтин асрда ривожланди? Бунга турли омиллар сабаб қилиб кўрсатилади.

Биринчидан, мусулмонлар улкан ҳудудларни ва цивилизацияларни фатҳ қилгач, уларни ажратиб турган деворлар қулади. Исломдан олдин Мисрнинг Искандариясидаги бир насроний олим Форс империяси пойтахти Ктесифонга ёки аксинча, ўқиш ёки малака ошириш учун боришнинг имкони йўқ эди. Агар имкони бўлганда ҳам, ўзаро тил тўсиқлари туфайли самарасиз бўлар эди.

Иккинчидан, аббосийлар даврига келиб ислом диёрида араб тили келиб чиқиши турли хил бўлган одамларни бирлаштира оладиган лингуа-франка (ўзаро сўзлашув тили)га айланди. У африкалик барбарми ёки сурияликми, яҳудий ёки ҳиндми, агар у мусулмон бўлган бўлса, ҳеч бўлмаганда намоз ўқиш ва Қуръон ўқиш учун араб тилини билиши зарур эди. 

Шундай қилиб, араб тили нафақат сўзлашув тили сифатида, балки олимларнинг ўзаро мулоқот қилиш ва тадқиқ қилиш учун фойдаланиши мумкин бўлган ягона тил сифатида ҳам хизмат қилди. Марказий Осиёдан етишиб чиққан йирик олимлар ҳам айнан араб тилида илмий ишларини ёзганлари шундан.

Кейинчалик Европанинг ренессансига лотин тили ҳудди шундай хизмат қилди.

Учинчидан, Исломнинг ўзи илм олишга буюради, илмий изланишларни ибодат даражасига кўтарган. Қуръони каримдаги кўплаб оятлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида, илмнинг тақводор мусулмонлар ҳаётидаги тутган ўрнига алоҳида аҳамият қаратилган.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз муборак ҳадисларида: “Ҳар бир нарсанинг ўз йўли бор. Жаннатнинг йўли  илмдир”, деганлар.

Демак, мусулмонлар яна ривожланиши учун, авваламбор, нафақат бошқа дунё билан, балки ўзларининг ичидаги деворларни олиб ташлаши керак бўлади. Сен кофир, сен мунофиқ, сен у, сен бу демасдан, жидду жаҳдни ўзаро тафриқага эмас, мусулмонлар жамиятининг ривожига қаратиш керак бўлади.

Иккинчидан, тил ўрганиши керак. Сир эмаски, бугунги кунга келиб, аввалги араб тили, ундан кейинги лотин тилидан ўтиб, инглиз тили лингуа франка даражасига келди. Илм-фан тили бугунги кунда инглиз тилидир. Бугунги кунга келиб, илмий ишларнинг 98 фоизи инглиз тилида қилинаётгани бежизга эмас.

Учинчидан, мотивация. Бошқаларнинг-ку даражаси бировларнинг айбини қидириш билан кифояланиб қолган. Аммо сиз-чи? Илм олишга, нафақат диний, балки дунёвий илмларни олишга, умуман жаннат сари йўлга чиқишга ошиқмайсизми?..
Саид Комил Холхўжа

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Франция жуда хоҳлаётган бўлса, Марселни арманларга берсин”

198 20:21 01.12.2020

Ҳалол луқма (ҳаётий қисса, 36-қисм)

274 19:30 01.12.2020

Олий суд Атамбаевга чиқарилган ҳукмни бекор қилди, аммо у ҳалиям қамоқда

267 19:05 01.12.2020

Қуръонни ўпиш бидъатми?

1023 18:35 01.12.2020

Туркманистонда масжидлар йил охиригача ёпиқ бўлади

197 18:10 01.12.2020

Коронавирус: Туркияда бугундан эътиборан янги чекловлар бошланади

427 17:35 01.12.2020
« Орқага