Нима сабабли Аллоҳ таоло менга балоларни бермоқда?

15:30 10.01.2019 813

– Аллоҳ таоло сени мағфират қилиш учун сенга бало бермоқда!
– Аллоҳ таоло сени тоқатинг ва сабрингни синаш учун сенга бало бермоқда!
– Аллоҳ таоло сени яхши кўргани учун сенга бало беради!
Шайх Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ.

Қўшимча: Аллоҳ таоло ҳеч қачон бандага зулм қилмайди! Одатда, бало киши гуноҳ содир қилгани сабабли, содир қилинган гуноҳнинг жазосини дунёнинг ўзида олиши учун Аллоҳ таоло бало беради. Аслида, бу бало Аллоҳ таолонинг бандасига бўлган фазлидандир! Агар Аллоҳ Ўзининг Адолати ила жазони муқаррар қилганида, банда жуда ҳам оғир, мисли йўқ жазога ҳақли бўлар эди! Баъзиларимиз бу балоларни ғайри одатий ҳолда кутиб оламиз. Яъни: «Мен нима гуноҳ қилдимки, бу жазони бердинг» дея, шунга ўхшаш, яна жазони давомий бўлишига сабаб бўладиган гаплар билан келган балоларни қарши оламиз!

Аллоҳ барчаларимизни ўзининг ҳидоятидан адаштирмасин!

"Тўра Бува" жоме масжиди 
имом ноиби Элёрбек ЭРКИНБЕК

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!