Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Нима учун Ислом динларнинг энг охиргиси бўлган? 

896

Яратилиш бошланганидан буён одамлар ва уларнинг Раббилари ўртасидаги ягона ва инсоният жамиятларини шакллантирган муносабат, бу – Исломдир. Айтишимиз мумкинки, Қуръонда буюк пайғамбарларнинг барчаси етказган таълимотларнинг ҳаммаси мавжуддир. Фаразан, Мусо ёки Исо алайҳимассалом бизнинг замонда яшаганларида, инсонларнинг ақидаси тўғри бўлиши ва умматларни тарбиялашда шубҳасиз Қуръондаги ҳукмлар ила кифояланишар эди.

Аммо бу ўриндаги шариатнинг жузъий қисмларига келадиган бўлсак, улардаги номутаносиблик катта аҳамиятга эга эмас.

Муҳаммад алайҳиссалом рисолат ўлароқ етказган ва одамлар уни дастурул амал, дея қабул қилиб олишган Ислом дини одамларга юборилган энг олий ваҳийнинг энг сўнгги кўринишидир. Шунингдек, бу дин қиёмат кунигача ер юзида яшайдиган авлодлар билан боғлиқ бўлган барча жинсларга доир ҳукмларни ўз ичига олган умумий кўриниш ҳамдир... Аввалги нубувватларнинг барчаси вақтинчалик, маълум бир вақт ва макон билан чекланган бўлган. Барчага омматан қоим бўлган ва қиёматгача доимий башорат эса, бу —Муҳаммад алайҳиссаломнинг нубувватидирки, ушбу рисолатда у зотга  аввалги пайғамбарлардан биронтаси ҳам шерик бўла олмайди. Бунинг сабаби шундаки, Ислом инсонга илоҳий ваҳийнинг охирги амрларини берганидан сўнг, унинг ақлига (ўзига) ўз хоҳлаган йўлда эмас, ушбу йўлда ҳаракат қилиш, ўз қудратини фаҳмлаш ва ҳукм этишга машғул этиш, адолат ва савобни англашга жавобгар (вакил) этган. Ваҳий замонининг тугаши, ақл даврининг бошланиши бўлиб, биз буни “Фиқҳус сийра” китобимизда батафсил баён қилганмиз. 

Қуръоний Пайғамбаримиз алайҳиссалом эътиқод, ибодат ва ахлоқнинг асосларини мустаҳкам этиб, инсонларнинг ҳаёти ва жамоатнинг урф-одатларини тўғри бўлишини таъминлайдиган аниқ йўл-йўриқларни кўрсатиб бердиларки, ушбу аслий кўрсатмалар замонлар ўзгариши ила асло ўзгармайдиган пойдевордир ва бу пойдевор устидаги деворларнинг ёриғи бўлмайди.

Булардан бошқа ишларга келсак, уларнинг аксарияти инсон ақлига ишониб топширилган бўлиб, у мазкур ақлда маҳв ва собит бўлади. Илм-фан майдони ва ердаги фаолият, маданий ҳаёт ва цивилизация босқичларида ақл ҳеч қандай диний чекловларсиз ҳаракатлана олади. Тамойиллар чегараланадиган ва воситалар озод қилинадиган барча соҳаларда ақл ҳеч бир тўсиқсиз ҳаракат қилиши мумкин. Масалан, шўро (ўзаро маслаҳат) сиёсий зулмни, якка шахсларга сиғинишни олдини олиш ва уммат ўз гарданига қандай вазифаларни олганини англатишини ўз назорати остига олишга имкон берувчи диний тамойилдир... 

Ақл ушбу мақсадга эришадиган дастурларни белгилаш ҳуқуқига эга. 

Адолат — суистеъмол қилиш ва ўзаро зулмнинг олдини олиш учун диний тамойил (принцип) бўлиб, ақл қонунлардан қонун чиқариш ва ҳокимдан ушбу мақсадга эришишни маъмурий, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан белгилашга ҳақлидир. 

Жиҳод – иймоннинг ҳимояси ва фитнани жиловлаш учун диний асосдир. Қуруқлик, денгиз ва ҳавода жиҳод учун бирон бир тўсиқ йўқ. Ушбу соҳаларда ақлий ижодкорликнинг чек чегараси йўқ... Аксинча, алдаш, зўравонлик, фирибгарлик, судхўрлик, хиёнат, ўғирлаш, етим молини ейиш, уришдан қочиш каби жиноятларнинг аксариятини оқилона синчковлик билан ечим топишга қолдирган. 

Гоҳида ақл унинг ечимини топиши ва асарини назорат қилиши лозим бўлган  аҳвол юзага келиши мумкин, зотан бу ҳолатлар илгари ўтган пайғамбарлар даврида кузатилмаган бўлади. Мен бу учун космосга учиш ва сунъий йўлдошлар уруши бўлиши лозим деб айтмайман. Балки, бу инсониятнинг ер юзидаги оддий фаолиятида бор. Инсониятнинг аввалги ҳаёти тарихида ушбу муолажани фақатгина доно ақл, ваҳий иймони ва Аллоҳга тақводорлик  билан амалга оширилган.

Аллоҳ таоло бошқа бир пайғамбарни юборишдан ожиз эмас, аммо агар ушбу пайғамбарнинг амали денгиздан тушган бир томчининг худди ўзи ёки унинг изидан худди шундайин из қолдириш  бўлса, яъни ундан аввал келган пайғамбарнинг амалларини ёки айтганларини айнан такрорлаш бўлса, унда бу беҳуда иш бўлар эди. Ушбу ўринда Муҳаммад алайҳиссаломнинг инсониятни асрлар охиригача (қиёматгача) олиб борадиган китоби ва ҳикмати кифоядир. Агар амирлар ва уламолар орасидаги Ислом меросхўрлари ўз вазифаларини сидқидилдан бажарган бўлсалар, “Нима учун Ислом динларнинг охирги ва тугалловчиси?”, деган саволга ўрин қолмас эди!

Зотан, ушбу беҳуда сўров бекорчиликдан ва исломий омма ҳаётига қусурли мулоҳаза қилиш сабабли келиб чиққан, айниқса сўнгги асрларда бунақа саволлар кўпайган. 

Ислом уммати маданий ва сиёсий фосидлик сабабли ўзини бошқариш қобилиятини йўқотган бўлиб, бундай бўлгач, у ушбу дунёни қандай бошқара олар эди? Ёки дунёни бошқариш учун Исломнинг абадий салоҳиятга эга  эканига қандай намуна тақдим эта олади? (Яъни мусулмонлар турли сабабларга кўра ва асосан диинмизга амал қилмаганимиз боис тараққиётда бошқалардан ортда қолдик, маданий ва сиёсий соҳаларада ҳам хоҳласак ҳам хоҳламасак ҳам кўплаб жабҳаларда ортда қолганимиз ҳақиқат. Бундайин холатда эса ўзни бошқариш маҳол ва бошқаларни гапирмаса ҳам бўлади).

Ақлли инсонлар дунёни орқага суриш ва унинг интеллектуал ва маданий ҳаракатига чекловлар қўйишдан бош тортишади, агар Ислом ортга қайтувчи йўл ёки бир жойда қотиб қолган маданият бўлганида эди, биз уни ўз издошларини тарғиб қилувчи дин, аксинча оламларни юксалтирадиган дин сифатида рад этган бўлар эдик. 

Аммо Исломнинг ҳақиқий фуқаҳолар(ҳуқуқшунослар)и: “Қаерда адолат ва раҳм-шафқат бўлса, ўша ерда Аллоҳнинг шариати бўлади! Қаерда фазилат, эркинлик ва маслаҳат (манфаат) бўлса, демак ўша ерда Аллоҳнинг шариати бўлади!”, деб айтишган. 

 Инсонлар то қиёмат кунигача қоим бўладиган ушбу мақсадлардан бошқа нимани қидирмоқдалар? 

Кеча ва кундузнинг аламашиб туриши нарсаларнинг ҳақиқатини ўзгартирмайди... Агар ёлғизлик Аллоҳнинг сифати бўлса, демак, ушбу сифат абадий бўлиб, замон қанча давом этса ҳам ўзгармайди ва йўқолмайди.

Агар инсоннинг Раббига бўйсунишдан бошқа чораси йўқ бўлса, демак, цивилизациянинг ривожланиши инсоннинг ҳеч қачон Аллоҳдан беҳожат бўлишини, унга ибодат қилиш ва унга сиғинишдан юз ўгиришини  англатмайди. (Тараққиёт ривожланиши учун Роббга қул бўлиш тўсиқ эмас. Зотан Аллоҳ бандаларига зулм қилмайди, уларни фақир бўлишга мажбур этмайди, аксинча ибодат сабабли тараққиётнинг энг юқори намунасига эришиш мумкин. Аввалги мусулмонлар шундай бўлишган).

 Ахлоқ соҳаси ва барча инсоний муносабатларда бундай мисоллар жуда жуда оздир.

Аҳли китоблар динни алоҳида унвон, маросимлар ва муқаддас хаёлотлар деб ўйлаган куни уларга: “Ундай эмас. Дин  – Аллоҳга боғланиш ва амалга бўлган меҳрдир. Аллоҳга самимий қалбли бўлган, Унга амалини ислоҳ этган ва тўғри йўлда қоим бўлган ҳеч ким ушбу фикрларга асло қўшилмайди”, деб айтилган.

«Ва улар: «Жаннатга яҳудий ва насронийлардан бошқа ҳеч ким кирмайди», дедилар. Бу уларнинг хом хаёлларидир. «Агар ростгўй бўлсангиз, ҳужжатингизни келтиринг», деб айт.

Йўқ! Кимки яхшилик қилган ҳолида юзини Аллоҳга топширса, унга Робби ҳузурида ажр бордир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар».  (Бақара, 111-112).

Нима учун ушбу ҳақиқатлар барча динларнинг тугалловчи мақсадлари бўлмайди? Оламларнинг Раббиси ердаги барча қитъада яшовчи инсонларга “Менга самимий юзланинг, сизга топширилган ҳар бир ишни чиройли суратда бажаринг, хавфсизликни қўлга киритасиз, маҳзунликдан нажот топасиз ва дунё ва охиратни қўлга киритасиз”, дейди. 

Ушбу сўздан кейин яна нима қолади? Муҳаммад алайҳиссаломдан кейин яна бир пайғамбар келса бошқа нима ҳам дейиши мумкин? Бироқ, ушбу тамойилга боғлиқ бўлган шариатнинг батафсил ҳукмлари бор ва шу билан бирга шариатнинг фаръий масалаларини эътиборсиз қолдирмаслик керак!

Аммо, биз иккита муҳим масалага эътибор қаратамиз:

Биринчиси, мусулмонларнинг фикрлаши шундайки, Аллоҳнинг динига киритилган бидъат ва хурофотлар мавжуд ва дин эса улардан покдир! Ушбу мусулмонлар амалларига кириб кетган бидъатлар ҳақ дин амалларидан-да кўпроқдир. Ислом боқийлиги учун динни ушбу ёлғон яшиқлардан тозалаш энг манфаатли ишдир. 

Иккинчиси, иймон шўъбалари ўртасида фарз этилган тартиб, бугунги кунда  тартибсизликлардан ҳам ўтиб, арконлар нафлларга, нафллар эса арконларга айланмоқда. 

Маълумки, шаръий ҳукм бу масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ бўлган Аллоҳнинг хитобидир. Шунинг учун хитоб бўлмаган жойда ҳукм бўлмайди. 

Ислом – Аллоҳ таоло ўз бандалари учун рози бўлган дин бўлиб, то қиёмат кунигача шундай бўлиб қолаверади. Инсониятнинг манфаати ушбу мустаҳкам тутқич бўлмиш Исломни маҳкам тутишига чамбарчас боғлиқдир.

Шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг “Ислом ҳақида юз саволлар” китобидан

Таржимон: Суннатуллоҳ Абдулбосит

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Боши берк кўчадаги деизм ва атеизм (12-қисм)

210 21:00 27.02.2021

Туркиядаги ЛГБТ уюшмаларига Европа ва АҚШ ҳомийлик қиляпти

1408 20:00 27.02.2021

Ироқда юзлаб бола коронавирусга чалинди

176 19:00 27.02.2021

Вашингтон – Риёз муносабатлари: қурол битимлари бекор қилинади

365 18:09 27.02.2021

Ўзбекистон Тожикистонга тиббиёт мажмуаси қуриб берди

258 16:00 27.02.2021

Камтарлик тарбияси

405 15:00 27.02.2021
« Орқага