Нима учун нафсимизнинг ёмонлигидан қўрқмаймиз?

17:00 22.05.2019 506

Банданинг жаннатга киритилиши учун унинг қалбига қаралади. Қиёмат кунида мол-дунё ҳам, бола-чақа ҳам фойда бермай, балки саломат қалб соҳибларигина нажот топади.

يَوْمَ لَا يَنْفَعُ مَالٌ وَلَا بَنُونَ

 إِلَّا مَنْ أَتَى اللَّهَ بِقَلْبٍ سَلِيمٍ

«У кунда на мол-дунё ва на фарзандлар фойда бермас, Фақат Аллоҳ ҳузурига соғлом дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)» (Шуаро сураси, 88-89 оятлар)

Шунингдек, банданинг дўзахга тушиши ҳам қалби сабаб бўлади.

...لَهُمْ قُلُوبٌ لَا يَفْقَهُونَ بِهَا... 

...Уларнинг қалблари бор, лекин у тушунмайди, азоб борлигини англаб етмайди... (Аъроф сураси, 179-оят ).

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ сизларнинг қалбларингизга назар қилади, қарайди” деганлар (Имом Муслим ривояти). Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

وَنُقَلِّبُ أَفْئِدَتَهُمْ وَأَبْصَارَهُمْ كَمَا لَمْ يُؤْمِنُوا بِهِ أَوَّلَ مَرَّةٍ وَنَذَرُهُمْ فِي طُغْيَانِهِمْ يَعْمَهُونَ

Биринчи марта Унга иймон келтирмаганларидек, диллари ва кўзларини тескари қилиб қўямиз ва ўз туғёнларида, ҳолларида ўзларини тарк этурмиз” деган (Анъом сураси, 110-оят).

Қалб иши ўта хатарлидир. Қалб истакларини муолажа қилиш ҳақида “Равзатул муҳиббийн” китоби соҳиби унинг элликка яқин жиҳатларини санаб ўтган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: “Бани Исроилликларнинг қалблари узоқ вақт ўтиши билан ҳам ваъзланиш, панд-насиҳат олишдан узоқ бўлиб, диллари қотган. Аллоҳнинг оят ва мўъжизаларини кўрганларидан сўнг ҳам уларнинг қалблари қаттиқдирки, уни юмшатиб бўлмас. Чунки айрим тошлар борки, ундан анҳорларга оқувчи булоқлар чиқади. Айрим тошлардан ёрилиб сув чиқса, бошқалари тоғнинг тепасида Аллоҳдан қўрқиб тушиб кетади ҳам”.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

ثُمَّ كَانَ عَاقِبَةَ الَّذِينَ أَسَاءُوا السُّوأَى أَنْ كَذَّبُوا بِآَيَاتِ اللَّهِ وَكَانُوا بِهَا يَسْتَهْزِئُونَ 

“Сўнгра (охиратда) Аллоҳнинг оятларини ёлғон дейиш ва уларнинг устидан кулиш билан ёмонлик қилган кимсаларнинг оқибати янада ёмонроқ бўлур” (Рум сураси, 10-оят).

Аллоҳга қасам, гуноҳлардан қўрқинч йўқ, ҳолбуки гуноҳлар афв этилиб мағфират қилиниш йўлидадир. Инсон ўзини паст олиб хато қилган пайтда унинг афв этиб кечирилишини умид қилади. Мусулмон киши ўзи яшаётган жамиятда қийналиб бошидан ўтказаётган шаҳват ва шубҳаларга ҳазил тариқасида қарамайди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Эй мусулмонлар жамоаси! Аниқлаб олинглар, ёндашинглар, ўрганинглар, юпун юришга ҳам ўрганинглар. Аднондан тарқаган Маъд қабиласи каби машаққатли ҳаётда ҳам сабрли бўлинглар. Ўқ ва найза отишни ўрганинглар” деганлар.

Агар ўз хатоларимиздан тонсак, унинг ниҳояси ҳалокат билан тугайди. Зеро холис иш қилмаган одам барибир қоқилади. Ибн Жазир раҳимаҳуллоҳ: “Сайдул хатир” китобида: “Жиддийлик чамадонини яхшилаб жойла ва нафс истакларини кишанла! Кўз ёмонликларидан сақлан! Бу ишингда Аллоҳ таолодан қўрқ! Аллоҳнинг амрига, Пайғамбаримиз алайҳиссаллам суннатларига эргаш! Кўнглингда рағбат, сени яратган Зотга итоат этиш учун бўлган ишларда узр саналмайди. Нима учун ҳазрат Умар каби нафсимизнинг ёмонлигидан қўрқмаймиз, кўз ёшларимиз Пайғамбаримиз алайхиссаломнинг кўз ёшларидек бўлмаётганида ғам чекмаяпмиз”.

Ривоятларда бундай дейилади: «Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг муборак кўзларидан оқаётган ёшлар ёноқларидан оқиб тушар, ҳатто соқолларини ҳўл қиларди».

Аллоҳ таоло барчаларимизни айниқса Рамазони шариф кунларида чин тавба қилиб сўқир кўзларимиздан ёш тўкиш бахтига муяссар этсин!

Манбалар асосида «Коҳ ота бузрук» жоме масжиди имом ноиби Абдувоҳид ЎРОЗОВ тайёрлади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!