Ислом

Нима учун намоз айнан беш вақт фарз қилинган?

2592

Аввало беш вақт намоз Аллоҳ таъолонинг ҳақидир. Унда жуда кўп фойда ва ҳикматлар бор. Шулардан баъзисини Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ шундай айтадилар:

Толиби илмларнинг қалбида, нима учун айнан беш вақт намоз фарз қилинган. Нима учун етти вақт, уч вақт ёки ўн вақт эмас? деган савол бўлади. 

Уламолар ёзадиларки, Аллоҳ таъоло ҳар бир инсонга бешта ҳис аъзоларини ато қилган. Уларни «Ҳавосси хомса» дейдилар. У беш ҳис аъзоси, кўриш, ҳидлаш, эшитиш, татиш ва ушлашдир.

Аллоҳ таъоло беш вақт намозни фарз қилди. Қайси банда беш вақт намозни адо қилса, у банда қиёмат кунида мана шу беш ҳис аъзоларининг шукрини адо қилувчи банда дейилади ва Аллоҳ таъоло уни шукр қилувчи бандалари сафига киритади. 

Баъзи уламолар ёзадиларки, дунёда инсонга зарур бўлган беш нарса бор. Улар ейиш, ичиш, либос, турар жой ва аёл. Мана шу беш нарса инсоннинг дунёдаги асосий зарурий нарсаларидир.

Аллоҳ таъоло беш вақт намозни фарз қилди. Қайси банда беш вақт намозни адо қилса, мана шу беш дунёвий зарур нарсаларнинг шукрини адо қилувчи банда бўлади. 

Баъзи уламолар бир нозик жиҳатни ёзадилар, беш нарса борки, ҳар бир инсон ундан ўтади. Улар ўлим, қабр, ҳашр, сирот кўприги ва мезон. Бу беш нарсадан ҳар бир банда ўтади. Аллоҳ таъоло беш вақт намозни фарз қилди. Қайси банда беш вақт намозни адо қилса, Аллоҳ таъоло уни мана шу беш ҳолатда эслайди ва улардан хотиржам ва ором ила ўтиб кетишни насиб қилади. Шунинг учун беш вақт намоз фарз қилинди.

  Абдулқайюм Комил таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хушхабар: Ал-Ақсо масжиди очилмоқда

428 18:45 29.05.2020

Намоздан кейин қўл кўтариб дуо қилиш керакми?

1197 06:37 28.05.2020

Ҳайит намози ўрнига ўқиладиган Зуҳо намози ҳақида

5267 10:00 23.05.2020

Уйда оила аъзолар билан ҳайит намозини ўқиш мумкинми?

5752 07:00 22.05.2020

Ҳайит намози ўқилмайди, аммо...

2219 05:51 22.05.2020

Саудия муфтийси ҳайит намози бўйича фатво берди 

5545 15:28 19.05.2020
« Орқага