Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Нима учун Қувайт динори дунёдаги энг қиммат валюта?

3428

Дунёдаги барча валюталар ISO кодига эга. Масалан, Ўзбек сўмининг коди UZS. Қувайт динорининг ISO коди KWD.

1990 йилда Ироқ Қувайтга бостириб кирганида, Ироқ динори Қувайтнинг пул бирлигига айланди. Ироқликлар томонидан тангалар ва катта миқдордаги банкноталар ўғирланган. Озодликдан сўнг Қувайт динори мамлакат пул бирлиги сифатида тикланди ва банкнотларнинг янги серияси муомалага киритилди. Бундан ташқари, ҳозиргача олти серияли Қувайт динори пуллари муомалага чиқарилган.

Қувайт ялпи ички маҳсулоти 167,9 миллиард доллар ва аҳоли жон бошига даромади 81,8 минг долларни ташкил этади ва аҳоли жон бошига даромад бўйича дунёнинг бешинчи энг бой давлатидир. Қувайтда 104 миллион баррел (15 км³) хом нефт захиралари мавжуд бўлиб, бу жаҳон захираларининг 10 фоизини ташкил қилади. Қувайт Конституциясига кўра, мамлакатдаги барча табиий ресурслар ва улар билан боғлиқ даромадлар давлат мулки ҳисобланади. Қувайт солиқдан озод қилинган давлат бўлгани учун нефт саноати давлат даромадларининг 80% ни ташкил қилади. Нефт ва нефт-кимё маҳсулотлари ялпи ички маҳсулотнинг қарийб ярмини ва барча экспорт тушумларининг 95 фоизини ташкил қилади.

Энди Қувайт пул бирлиги ҳақида керакли маълумотларга эга бўлганимиздан сўнг Қувайт динори нима учун қиммат эканлигини тушуниб олайлик. Хулоса қилиб айтганда, Қувайт давлати ажойиб стратегия ишлаб чиққан. 

Юқорида айтиб ўтганимиздек, Қувайт дунёдаги энг йирик нефт ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилардан биридир. Энг йирик харидор АҚШ бўлса-да, Қувайт нефтини дунёнинг деярли барча мамлакатларига сотади. “Кўп араб давлатлари нефтга бой, ҳамма жойда нефт сотишади, лекин уларда Қувайтникидек қимматли валюта йўқ”, деб ўйлаш мумкин. Бу жуда асосли фикр. Аммо Қувайтни бошқа нефт сотувчи мамлакатлардан фарқ қиладиган нарса унинг нефт сотишдан олдин қўйган шартидир. Бунга биноан Қувайт нефтни фақат ўз динорида савдо қилишни белгилаб қўйган.

Шундай қилиб, Қувайтдан нефт сотиб олмоқчи бўлган харидор аввалига миллионлаб, ҳатто миллиардлаб Қувайт динорларини сотиб олиши керак. Кейин ўша пулларга Қувайтдан нефт сотиб олиши мумкин. Натижада, Қувайтнинг ўз пуллари мамлакатда қолади ва у сотган валютадан валюта даромади оладиган ақл бовар қилмайдиган валюта захирасига эга.

Бугунги кун ҳисоби билан 1 Қувайт динори 3,25 АҚШ долларига тенг.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Олим етиштириш осонмас…

36 13:35 18.08.2022

Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

106 13:10 18.08.2022

“Abdulhamid Xon” Ўрта ер денгизида газ излашни бошлади

261 12:40 18.08.2022

Ғазо соҳили Исроил ҳужумида ҳалок бўлган болаларнинг исмлари ва расмлари билан “безатилди”

99 12:20 18.08.2022

Ким Байтуллоҳга кирса, яхшиликларга кирибди...

188 11:56 18.08.2022

БМТ Мьянма ҳарбий маъмуриятини репрессияларни тўхтатишга чақирди 

100 11:40 18.08.2022
« Орқага