Илм

Ниқоб таққан ҳолда намоз ўқиш мумкинми?

936

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Ал Азҳар электрон фатво марказининг коронавирусга оид фатволари эълон қилинди.

Унда, жумладан, коронавирусдан сақланиш учун тиббий ниқобда юриш зарур бўлган айни кунларда ниқоб тақиб намоз ўқишнинг ҳукми қандай эканлиги борасидаги саволга жавоб берилган.

Коронавирусдан сақланиш учун тақилган ниқоб билан намоз ўқишнинг ҳукми қуйидагича:

«Ислом тадқиқотлари маркази ҳузуридаги Фатво ҳайъати мусулмонларга коронавирус тарқалиши ёки юқишидан эҳтиёт бўлиш сабабли тақиб оладиган ниқобларда намоз ўқишнинг зарари йўқлигини қайд этган».

Мусулмонлар идораси томонидан берилган фатволарда масжидларда намоз ўқишни тўхтатишнинг ҳукми ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилган.

«Миср фатво уйи (Дорул ифто) Азҳар шайхи ва Миср вақф вазирининг янги турдаги коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар доирасида, икки ҳафта мобайнида, Республиканинг барча ҳудудларида жамоат ва жума намозларини адо этишни тўхтатиб, азон айтиш билан кифояланиш қарорларини маъқуллашини эълон қилди. Ўзбекистон мусулонлар идорасининг фатвоси ҳам шундай мазмунда чиқарилган».

Вирус юқишидан қўрқиб курсига ўтириб намоз ўқиш ҳукми ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берилди.

«Шайх Увайда Усмон (Дорул ифто бош котиби): коронавирус юқишидан қўрқиб курсига ўтириб намоз ўқиш мумкин эмас. Мусулмон киши учун зарур эҳтиёт чораларини кўришгина вожиб бўлади».

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Францияда ҳижоб ва ниқоб “тўқнашди”

1846 17:41 20.05.2020

Хитойнинг “ниқоб дипломатияси”

1379 15:00 03.04.2020

Тошкентда аввал ишлатилган ниқобларни сотишга уринганлар аниқланди

801 10:00 19.03.2020

Янгиерда «Хайрия эҳсони» бошланди

1411 13:57 18.03.2020

Ҳукумат мамлакатдан тиббий ниқобларни олиб чиқишни вақтинча тақиқлади

544 15:00 04.03.2020
« Орқага